Сакийна нима?
Ассалому алайкум устоз! Сизга сакийна ҳақида савол бермоқчи эдим. Устоз маърузаларингизда сакийна тушиши ҳақида кўп эшитганману аммо тушунмаганман, оддий тилда тушунтириб бера оласизми?
Жавоб:
– Сакийна, деганимиз кўзга кўринмас булутсимон нарса бўлиб, Аллоҳ таолонинг махлуқотларидандир. Унда хотиржамлик, раҳмат ва сокинлик бўлиб, у ила фаришталар ҳамроҳ бўлурлар. Сакийна ила қалб мусаффо бўлиб, нурга тўлиши учун ҳам «сакийна» номини олгандир. Бу гаплар ҳаводан олиб айтилган эмас.
Бу гаплар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларидир.
Ал-Барроъ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Каҳф сурасини қироат қиларди. Унинг оти олдига икки арқон ила боғлаб қўйилган эди. Уни бир булут ўраб олиб, айланиб унга яқинлаша бошлади. Оти эса чўчиб ундан қоча бошлади. Тонг отгандан сўнг ҳалиги одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга бўлган ҳодисани зикр этди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана ўша сакийнадир. Қуръон учун нозил бўлибдир», дедилар».
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривоятлари)
Бошқа ривоятлардан аниқланишича, мазкур саҳобий Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу бўлганлар. Отнинг типирчилашидан хавотирланиб қироатни тўхтатганларида, ҳалиги сакийна ҳам тўхтаган. От тинчланиб, қироатни қайта бошласалар, сакийна ҳам яна тушишда давом этган. Бу ҳол бир неча бор такрор бўлган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
#САВОЛ_ЖАВОБ
T.me/muslimaatuz