Амалларнинг энг гўзали-сабр қилмоқ!
Ҳаётимиз ҳар доим хурсандчиликдан иборат бўлмайди. Унинг ўнқир-чўнқирликлардан иборат йўллари кўп. Улардан эса оғир-вазмин кишилар, сабр қилувчилар енгиллик билан ўта олишади. Чунки улар буларнинг барчаси Аллоҳдан эканлигига ишонишади. Барча нарсадан яхшилик излашади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради ва Қуръони Каримда сабрлилар бу дунёю у дунёда Аллоҳнинг зиёда фазлу марҳаматига сазовор бўлишини таъкидлайди: "Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар, 10).
Ушбу оятда сабр қилувчиларнинг қанчалик кўп савобга эга бўлиши ҳақида таъкидланяпти. Сабр қилмоқ инсонни юксак даражаларга кўтаради. Сабрсизлик эса инсонлар орасида ҳурмат-эътиборни йўқотиб, кишини ожиз нуқталарини намоён қилиб қўяди.
Ишга кириш учун ҳужжат топширган кишининг ниҳоят орзулари амалга ошди. У яхши ишга жойлашадиган бўлди. Иш ҳал, аммо орадан кўп ўтмай ўрнига бошқа киши ишга тайинланди. Унинг эса устидан бир челак сув қуйилгандек, дами ичига тушди. Раҳбардан жуда аччиғи келди. Ваъда бериб устидан чиқмаган инсондан ғазабланди. Ахир қандай қилиб, тайёр овқатни оғзидан юлиб кетишса. Эрта иш бошлайсан, тамом ҳамма ишинг ҳал дегувчи тил, бугун бошқа номзодни қўллаб ишга тайинлаб қўйса. Минг хил фикр бошида айланди. Охири бу Аллоҳнинг тақдири эканлигини тан олди. Ахир Аллоҳ учун "Бўл !" демоқликнинг ўзи кифоя эдику. Демак бу ишни Роббим у учун хайрли бўлмагани учун тақдир қилмади. Ғазабни ютиб сабр қилиш керак. Бундай воқеалар ҳар қадамда учраб туради. Бунинг ечими эса сабр қилиш. Бу инсон ҳам сабр қилгани учун орадан кўп ўтмай бошқа иш топди. Ўзи севадиган, бутун меҳрини берса, Аллоҳ розилигига эриштирадиган иш.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳеч бир бандани ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Хохлаган тарафдан сабрли бандалари учун ёрдам қўлини чўзади. Иймони бутун бандаларгина нолимай тақдиридан рози бўлади. Шундай экан Аллоҳ таоло барчамизни сабр қилувчи бандалари қаторида қилиб, Ўзининг ҳисобсиз ажрларига муяссар қилсин !
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.