Гуноҳларнинг тўлови оғир.
Ҳар кунгидан бугун мен учун оғир ўтди. Ҳар хил гап- сўзлар юрагимни тимдалади. Энг ёмони ўзимни яқин олиб, дардларимни бўлишган биродарим шу сирларимни ўзимга қарши ишлатиб мени оиламни, ҳаётимни остин-устун қилди. Эрим мендан узоқлашди. Яқинларим кўмаклашиш ўрнига мендан нафратланди. Тубсиз жарлик ёқасига келиб қолдим. Ўзимни ҳеч кимга кераксиздай ҳис қилдим. Ота уйига боролмайман, ҳеч кимдан ёрдам сўролмайман. Мени ҳеч ким тушунмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора...
Бундай муаммоларни рўкач қилиб, ўз жонига қасд қилаётганганлар кўпайиб бормоқда. Улар муаммолар гирдобига бир кун ёки икки кунда тушиб қолмаяпти, балки йиллар давомида йиғилиб, сўнг энг оғир гуноҳ саналмиш ўз жонига қасд қилишгача бориб етяпти.
Бу муаммонинг энг ачинарли томонларидан бири нотўғри маслаҳат бериш ҳам ётибди. Инсонлар ўзининг саёз қарашлари билан бир бошли одамни жар ёқасига келтириб қўймоқда. Ахир аламзада одамга сен ҳақсан дейиш, ёғга олов сепишдек гапку. У гуркирраб ёнишни бошласа ўчириш қийинлашади. Тўғри маслаҳат беролмасанг қўй насиҳат қилиб тўғри йўлга солувчилар бор.
Яқинда бир ёш келин ўзини осиб қўйди. Сабаби сўралганда жуда кўп қийналганлиги айтиляпти. Шунчаликка борганча қараб турган беэътибор кимсалар, энди ёш нарса увол кеттида. Бечорани эри кўп қийнаган, шунга дош беролмади. Бу каби важлар инсон қалбини бездириш билан бирга ўйлашга чорлайдиган энг катта муаммолардан биридир. Аллоҳ таолодан узоқлашар эканмиз бизни гуноҳлар гирдоби ўраб олиб, ёмонликларни чиройли қилиб кўрсатиши тайин. Нотўғрли йўл кўрсатиб гуноҳларга биз ҳам шерик бўлиб қолмайлик. Чунки, бирор гуноҳ жазосиз қолмайди. Ҳозирда қўполлик билан муомила қилиш, ҳар хил гап сўзлар тарқатиб инсонни обрўйсизлантириш, мансабидан бойлигидан фойдаланиб энди ҳаётга чақнаб келаётган ёшларни шаштини синдириш, ор-номусини поймол қилиш каби фитналар бундай гуноҳ ишларни келтириб чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бошқалар Аллоҳдан бехабарлар бундай фисқу фасодга шерик бўлиб, уларни қўллаб қувватлашга ҳаракат қилишмоқда. Мен бундай асл мақсади дунё топиш бўлган ва охират кунига ҳеч вақосиз кетаётган кимсаларга ич ичимдан ачинаман.
"Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса,Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда(Лавҳул маҳфузда битилган)бўлур"(Ҳадид,22).
Шундай экан ҳар қандай қийинчиликни Аллоҳдан деб билган инсонга синовлар осон кечиб,ажр мукофотга эга бўлади.Ҳа ҳаётидан нолувчилар эса ўзига шайтонни дўст қилиб,тўғри йўлдан адашади.
Аллоҳ барчамизни гуноҳлардан узоқлаштириб, яхшиликлари ила мукофотласин! Биродарларимизга яхшилик қўлини чўзувчи ва Аллоҳ буйруқларига итоат этувчи бандалари қаторида қилсин !
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.