Кармана туманидаги 20 сонли умумтаълим ўрта мактабида "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ", "Оммавий маданиятнинг ҳаётимизга таъсири" мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда Кармана тумани "Жалойир" масжиди имом хатиби А.Ҳакимов сўзга чиқиб, ўз жонига қасд қилишнинг оғир гуноҳ эканлигини, бу каби ишга қўл урмасдан ҳаётда бўладиган ҳар қандай қийинчиликларни чорасини излаш кераклигини айтиб ўтди. "Оммавий маданият" мавзусига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, бугунги кундаги салбий оқибатларини санади. Ҳадиси шарифдан келтирилган намуналарни тинглаган 40га яқин ўқувчилар тадбирдан ўзларига керакли хулоса чиқаришди. Кармани тумани 4 мактаб биносида ҳам "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Кармана тумани "Хўжа Сабр ота" масжиди имоми И.Бобобеков маъруза қилди. Тадбирда 70дан ортиқ ўқувчилар маърузани тинглашди.