Қизларимиз оила қуришга тайёрми?

3-08-2022, 21:06 admin Мақолалар 388

Қизларимиз оила қуришга тайёрми?

Қиз бола гулдан нозик дейдилар. Қиз болани туғилганидан бошлаб то улғайгунича эътибор билан парвариш қилиш лозим бўлади. Оилада қиз болани ақлли, фаросатли, покиза, илму- одобли қилиб тарбиялаш осон иш эмас. Бунинг учун йиллар керак бўлади. Оила бекаси бўлган она қизига ҳар томонлама ўрнак бўлишига тўғри келади. " Қуш уясида кўрганини қилади" - дейди доно халқимиз. Оилада тўғри тарбия топган қизлар бошқа хонадонга келин бўлгач, қийинчиликларни енгиб , оиласини мустаҳкамлигини сақлаб яшаб кета олади. Қизларимизга одоб - ахлоқ, уй тутиш, покизалик билан бирга ҳаётнинг турли синовларига сабр қилишниям ўргатиш лозим ва шарт!!
Қизларимизга эрининг унинг зиммасидаги ҳақлариниям уқтиришимиз , ўргатишимиз керак.
Бугунги кунда ажримлар сони кўпайиб, барчамизни ташвишга солмоқда.Оилада эр-хотин ўзаро бир- бирлари устидаги ҳақларини билмаслиги, оила мустаҳкамлигига енгил қараш, ҳаётни фақат яхши еб-ичиш, маишатдан иборат деб билиш , фарзандлар тақдирига беэътиборлик ва бошқа бир қанча сабаблар оилаларни парокандаликка олиб келмоқда.
Ҳолбуки , ислом дини эр-хотиннинг бир -бири устидаги ҳақларини белгилаб қўйган.
Аёл киши эрининг ҳақларини билиб, уларни адо қилсагина оиласини мустаҳкам сақлаб, солиҳ фарзандларни тарбиялай олади. Бир пайтлар оилаларда эркакларнинг айтгани айтган бўларди. Оналаримиз " Ана, даданг келди" десалар, ҳаммамиз пилдир- пис бўлиб , уруш- жанжални тўхтатиб,
" сичқонни ини минг танга" бўлиб қоларди. Ҳозир аксарият оилаларда аёлларнинг гапи гап.
" Хотиним билан маслаҳатлашай..., хотиним нима деркан..., хотиндан балога қоламан" ...каби гапларни кўп эшитамизу , негадир ўрганиб кетганимиз учунми, кўпда эътибор бермаймиз.
Аслида аёлнинг устидаги энг биринчи ва муҳим ҳақ эрига итоат қилишдир. Бугунги кунда энг кўп оилани бузаётган нарса бу эрга итоатсизликдир. Аллоҳ таоло буюрган ҳар қандай ишда аёл эрига итоат қилиши керак. Аллоҳга маъсият бўладиган ишдагина эрга итоат қилинмайди.
Аёл зоти оилада ўз ўрнини билмаса , ўзининг билганидан қолмаса , эрига гап қайтарса, ҳурматсизлик қилса, бундай оила иморати емирилади, охири қулайди.
Оилани сақлайдиган энг асосий нарса бу – ўзаро ишончдир. Ўзаро ишонч бўлсагина , оилада муҳаббат бўлади. Агар эр-хотин бир-бирига ишонмаса, бундай оиланинг келажаги йўқ.Қизларимизга ўз эрини доимий шубҳа остига олиб, қадамини назорат қилишдан тийилишни ўргатишимиз лозим.
Ҳозирги вақтда кўп можароларни бошида мобил телефон турибди. " Ким билан гаплашдинг?", " Қачон гаплашдинг? " " Нимага сенга қўнғироқ қилади, агар бир гапинг бўлмаса?" каби тортишувлар нафақат сўзлашув , балки адашиб тушиб қолган рақамлар устидаям бўляпти.. Бугун мана шу нарса энг муҳим бўлиб турибди. Агар оила ўзаро ишонч , садоқат , ҳалоллик устига қурилмай, ишончсизлик устига қурилса, унинг умри қисқа бўлади. Тўғри, баъзан ҳақиқатан келинчакларнинг бировлар билан телефон сўзлашувлариям учраб турибди,аммо аксарият оилалар ишончсизлик сабабидан ҳам бузилиб кетмоқда.
Пайғамбар алайҳиссалом: "Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, фаржини ҳаромдан тийса, эрига итоат қилса, унга жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киравер деб айтилади" , деганлар.
( Имом Табароний ривояти)
Аёл киши эри туфайли ҳурматга сазовор бўлади, эри сабаб рўзғори бекаму кўст бўлади, эри туфайли аёл гулдек оиланинг бекаси дейилади, эри бор аёл ёмон кўзлардан сақланади. Эр аёлнинг бошидаги соябон, ёнидаги қўриқчи бўлади.
Ҳаётдаги барча ютуқлари эри сабаблидир , эри бўлмаса, аёл ҳеч ким бўлмайди.
Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор кимсани бирор кимсага сажда қилишга буюрганимда, аёл кишини ўз эрига сажда қилишга буюрар эдим, зеро эрнинг хотин устидаги ҳаққи буюкдир», деб марҳамат қилганлар.
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Қизларимизни тарбиялаётган онажонлар шаръий ҳукмларга риоя қилишни аввало ўзлари , қолаверса қизларига ўргатсалар, иншаоллоҳ оилавий келишмовчиликларнинг олдини олиш мумкин бўлади.


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш