Куни кеча Кармана туманидаги "Жалойир" жоме масжиди имом хатиби А.Ҳакимов домло узоқ йиллардан бери ногиронликда яшаётган аёл кишига ўз ҳисобидан ногиронлик аравачаси олиб берди ва эҳсон улашди.
Аёлнинг хурсандчилиги чексиз, энди унинг оғири бир мунча енгиллашди. Онахоннинг миннатдорчиликларини ушбу сўзларидан ҳам билиш мумкин: - Шу кунгача баъзи бир ишларимда фарзандларим кўмаклашмаса ўз ҳолимда юриб қила олмас эдим, менга ногиронлик аравачаси керак эканлигини, у билан ҳаракатланишим осонлашишини билардим, аммо бу ҳақида болаларимга айта олмас эдим чунки кўриб турганингиздек турмуш шароитимиз ўзига яраша, ўзи шундоқ ҳам ногиронлигим, мустақил ҳаракатлана олмаслигим сабаб ҳижолат бўлардим.
Ногиронлик аравачаси ҳақида гапириш эса биз учун ортиқча харажат - имконсиз нарса эди - дейди онахон кўзёшларини яшира олмай. Ҳа, азизлар бизнинг Ислом дини мана шундай олийжаноб, мурувватли инсонларни тарбия қилади, бизнинг динимиз яхшилик қилишга, кўнгилларни олишга, инсонлар оғирини енгиллатишга буюради, зеро ҳар бир амалнинг зарра миқдори ҳам Аллоҳ таолонинг назаридан четда қолмас.