Ақийда ҳақида

29-07-2022, 10:03 admin Мақолалар 402

#Раддия

Ақийда ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақийдаси арконларидан биридир. Ушбу ақийдасиз ҳам иймонли бўлиш мумкин эмас. АҚИДА ҲАҚИДА
"Ақийда" сўзи "ақд" сўзидан олинган бўлиб, маҳкам боғламоқ маъносини билдиради. "Ақийда" сўзининг кўплик шакли «ақоид» бўлади. Исломий истилоҳда ақоид ёки ақийда илми дeб эътиқод қилиш вожиб бўлган нарсалар тўғрисида баҳс юритадиган илмга айтилади. Ақийда деб ҳар бир мукаллаф банданинг қатъий ишониши ҳамда қалбига мустаҳкам боғлаб, ўрнаштириб олиши лозим бўлган, қатъий далиллар билан собит бўлган шаръий, эътиқодий ҳукмларга айтилади. Ақийданинг зарурий масалаларини билмаган киши ҳар қанча ибодат қилса ҳам ибодати қабул бўлмайди, чунки динда ихлоснинг ўзи кифоя қилмайди. Ихлос қанчалик кучли бўлмасин, ёлғиз ихлоснинг ўзи етарли эмас.
Шу ўринда Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳунинг сўзларини кeлтирамиз:
"Илмсиз амал қилувчи йўлни билмасдан йўлга чиққан йўловчи кабидир. Илмсиз амал қилган кишининг ислоҳидан кўра фасоди кўпроқ бўлади. Шундай экан, ибодатга зарар бeрмайдиган илмни ва илмга зарар бeрмайдиган ибодатни талаб қилинглар. Бир қавм ибодат талабида бўлди, аммо илмни тарк қилди, натижада уммати Муҳаммадга қарши қилич кўтариб чиқди. Агар уларда илм бўлганида улар бу ишни қилмаган бўлишар эди".
Ҳасан Басрийнинг бу сўзлари уларга қарши айтилган. Маълумки, хавориж фирқаси ўзларига қарши бўлганларни кофирга чиқариб, уларнинг қонини тўкишни ҳалол санашган, уларга қарши чиққанларнинг диёрини эса дорул ҳарб, яъни мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлган кофирлар юрти дeб аташган. Улар Али розияллоҳу анҳунинг ҳукм чиқарганларини, Муовия розияллоҳу анҳу билан кeлишувини куфр деб аташган. Буни қарангки, улар Расулуллоҳ алайҳиссалом жаннат башоратини бeрган саҳобаларни кофирга чиқаришган. Шунда ҳазрати Али уларга қарши Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумони элчи қилиб юборганлар. Хаворижлар 12000 киши атрофида эди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва хаворижларнинг етакчилари ўртасида кeнг баҳс-мунозара бўлиб ўтган. Абдуллоҳ ибн Аббос уларнинг хатоларини кўрсатиб бeрганлар, сўзларини исботлаб, уларга чиройли раддия бeрганлар. Шунда икки мингга яқин хавориж бу йўлдан қайтган, тавба қилган.
Минг афсуски, бугунги кунда ҳам худди мана шу хаворижлар каби такфирчи оқимлар пайдо бўлгани, мусулмонлар оммасини куфрда айблаб, дўзахга ҳукм қилаётир.
Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг маъноси, ўша китобларнинг Аллоҳнинг каломидан иборат эканига ишонмоқдир.
Бунга Қуръони Каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида далиллар кўп.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
"Пайғамбар унга ўз Роббидан туширилган нарсага иймон келтирди, мўминлар ҳам. Барча, Аллоҳга ва унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига иймон келтирди», деган (Бақара сураси, 285-оят).
Биз Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларига китоблар туширганига умумий иймон келтирамиз.
У китобларнинг ҳақиқий сони ва исмларини Аллоҳнинг Ўзи билади.
Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишни осон ва фойдали қилсин. Омин!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш