Дуо ва баддуо.

28-07-2022, 08:56 admin Мақолалар 468

Дуо ва баддуо.
Бисмиллаҳир рохманир рохим. Алхамдулиллаҳи роббил аъламин.
сиз бани олам деманг кўнглида ҳиммат бўлмаса,
Балки иймони хатарли,анда ғайрат бўлмаса.
Инсон зоти яшар экан манфаатни устун қўйиб яшайди.
Манфаати икки дунё саодати учун бўлади.Қўли доимо дуода бўлади.
Дуо қилиб, юрт- элимизни, маҳалла кўзимизни ,аҳли хонадон ва фарзандларни дуо қилинади.
Доимо шундайми?
Баъзан шундай бўладики, инсон зоти баддуо хам қилиб қўяди.
Баддуога учраш учун бировга катта бир моддий ёки жисмоний зарар бериш шарт эмас. Балки ноҳақ равишда қалбини синдирган бўлсангиз ва ўша кимса сизни ошкора ёхуд яширин баддуо қилса, шунинг ҳам натижаси ҳаётингизда у ёки бу кўринишда акс этиши мумкин. Лекин, айнан қайси кўринишда таъсир қилаётганини гоҳо билолмай қоласиз. Эҳтимол, умуман баддуо қилинганингни сезмасдирсиз.
Бир саҳобий сафарда тез юрмай, секинаклик қилгани учун туясини лаънатлади. Шунда Набий алайҳиссалом дарҳол қарғалган туядан тушишни буюрдилар ва: "Лаънатга учраган нарса билан бизга ҳамроҳлик қилма!", дедилар.
Шундан келиб чиқиб, баъзи уламолар гоҳо ноҳақ қилинган баддуо ҳам ижобат бўлиши мумкинлигини айтадилар. Бунда баддуо қилган шахс гуноҳкор бўлади, аммо синов ва Аллоҳга маълум бўлган бирор сабаб ва ҳикмат туфайли унинг қарғиши ижобат бўлади. Бунга сабаб баддуо қилинган кимсанинг бошқа гуноҳлари ва зулми бўлиши мумкинлигидир. Шу боис бошқа бировнинг ноҳақ баддуоси унинг ҳаққида гоҳо ижобат қилинади.
Бу сўзлар кишини эҳтиёткор бўлишга ундайди. Эҳтимол бировга зулм қиларсиз ва у сизни баддуо қилмас. Аммо, бошқа ўринда бошқа киши билан бирор масалада тортишиб қолганингизда, масаланинг аслида ҳақ сиз томонда бўлса ҳам тортишувни ошириб юборганингиз ва меъёрни бузиб, хусуматлашувчини хафа қилганингиз учун у сизни баддуо қилгудек бўлса, бошқа гуноҳларингиз ва ҳал қилинмаган зулмларингиз, бўйнингиздаги ҳалол этилмаган маънавий ҳақлар туфайли Аллоҳ томонидан жазо тариқасида бу қарғиш ижобат бўлади. Баддуо қилувчининг гуноҳкорлиги эса бошқа масала. Бунга ўзи жавоб беради. Аммо, сиз зарарга учрашингиз ҳеч гап эмас.
Бунинг мисоли худди дайди ўқдан вафот этган ёки ноҳақ равишда кимдандир зиён кўрган кишининг ҳолатига ўхшайди. Эҳтимол, ўша дайди ўққа нишон бўлган кишининг бошқа гуноҳлари ва зулмлари бордир. Худди шунга ўхшаб, лойиқ бўлмаган ҳолда қарғиш олишдан ҳам эҳтиёт бўлиш керакки, бошқа гуноҳларимиз туфайли ўша қарғиш ижобат бўлиб қолмасин!.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш