"Исломда қиз бола тарбияси"
Бисмиллахир Рохманир Рохийм. Фарзанд тарбияси ислом таълимотида энг мухим масалалардан бири ҳисобланади. Бунда фақат рухий тарбия эмас, балки жисмоний тарбияси, яъни фарзанднинг соғлиги, унинг хар томонлама камолга етиб бориши назарда тутилади. Айниқса қизлар тарбиясида жуда эътиборли бўлишимиз керак. Иложи борича қиз болани ўқитиш касб-хунарли қилиш, уй-рўзғор ишларини, тикувчиликни ўргатиб, бир сўз билан айтганда оилага мукаммал даражада тайёрлаб кейин турмушга беришимиз лозим. Халқимизда бир нақл бор: ўғил фарзандни ўқитсанг бирни ўқитган бўласан, қиз фарзандни ўқитсанг жамиятни ўқитган бўласан. Дарҳақиқат қиз болани ўқитсак, у эртага она бўлганда жамиятимизга фойдаси тегадиган фарзандларни тарбиялайди.Яқинда бир мақола ўқиб қолдим. Даниялик олимлар онанинг билим даражасини бола саломатлигига қанчалик таъсир этиши борасида тадқиқот ўтказган эканлар. Беш йил ичида туғилган икки миллион чақалоққа оид маълумотларни ўрганганлар. Натижа шуни кўрсатибдики, онанинг илм даражаси қанча паст бўлса, чақалоқларнинг ёшига етмай нобуд бўлиш хавфи юқори экан. Бу дегани илмни инсон хаётида мухим ўрин тутиши яна бир бор исботланди дегани.Кадимда бир подшоҳ бўлиб у ўғлини уйлантирмоқчи бўлибди. Фармон берибдики қайси хонадон қизлари Куръонни билса тунда уйини чироғини ёқиб қўйсин деб. Подшох кечқурун қараса деярли хамма уйни чироқлари ёниқ экан. Яна фармон берибди "қайси хонадон қизлари Хадисни билса тунда чироғини ёқиб қўйсин" деб. Караса 60% хонадон чироғи ёниқ экан. Подшох ана шу хонадон қизларидан бирини келинликка олган экан.Шошма шошарлик билан қизларимизни турмушга бериб, кўп вақт ўтмай оилалари бузилиб кетгандан кўра уларни ўқитганимиз яхшироқ. Агар аёл илмли, фаросатли бўлса фарзанди хам тарбияли бўлади. Оила қийинчиликларига чидай олади. Мухими ажиримлар камаяди.
Аллох таоло оилаларимизга файзу барокот ато этсин. Фарзандларимиз тарбиясини гўзал қилсин. Омин.
Кармана тумани "Талқоқ" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.