ОТА - ПОДШОҲ , ОНА--ВАЗИР.

27-07-2022, 01:18 admin Мақолалар 408

ОТА - ПОДШОҲ , ОНА--ВАЗИР.

Оила деб аталган даргоҳ . Фарзандларнинг ўз ҳукумдорларнинг ўз ҳукумдорлари оталарига муносабатлари энг кўп даражада оналарга боғлиқ .
Оналар отага ҳурматини оилада, аввало, ўзлари эрига бўлган муносабатлари орқали тарбиялаб боради.Болам отанг келадиган пайт бўлди, буюрган ишларини бажариб қўйдингми ?
Қизим ҳозир отанг келадилар , ҳовлиларни тозалаб қўй!
Хуллас ота уйда бўлмаган пайтида ҳам оиланинг ҳар бир аъзоси учун у ҳакам, оналар унинг ҳукми ила иш кўрувчи вазир ҳисобланади.Ота дуоси азизу мўътабар экан, фарзандларимизга ота дуосига мушарраф бўлиш бахтини Аллоҳдан сўрайлик .
Ота- онанинг ҳақига Аллоҳ таолодан яхшиликлар жаннатни, хайр баракалар сўраб дуо қилиш фарзанднинг ўз ота -- онасига уларнинг вафотларидан кейин ҳам бажарадиган яхшиликлардандир. Бу дуолар ота- онага бориб туради. Бу билан фарзанд уларга тириклик чоғларида яхшилик қилгандек бўлади. Она- фарзанд тарбиясида асосий вазифани ўтовчи зот . Айниқса қиз болалар ўз оналарини ҳамиша ўзлари учун ибрат деб биладилар .
" Яхши онадан -- яхши фарзанд " Онасини кўриб қизини ол " каби ҳикматлар бежиз айтилмаган . Яхши фарзандлар ота-- она умрининг давомчилари. Она! Бу муҳтарам зот қаршисида ҳамма бош эгади. Унинг меҳрини қуёшга ўхшатамиз, у бизга обиҳаётдек яқин, у бизнинг пушти паноҳимиз , суянчиғимиз.Инсон зоти нимагадир етишмоқ учун нимадандир кечмоққа чақиради.
Дарҳақиқат, ота- оналаримиз ана шундай фидойи инсонлар.
Улар сиздан ҳеч нарсани аямайдилар. Сиз фарзандларчи , уларнинг яхшилигини қайтара оласизми?
Фидойиликларини меҳру оқибатингиз билан оқлаб, уларни оёғи остидаги жаннатга ета олармикансиз ?
Шунинг учун отанинг оиланинг подшоҳи, онани эса вазри ҳисоблайди. Азиз фарзандларим ҳеч қачон отанинг чиройли дуосидан бебаҳра бўлманг , дуосини олинг, Жаннат оналар оёғи остидадир, бежиз айтилмаган, жаннатингиз онажонлар дуосидан бебаҳра бўлманг. Ота - она сизнинг бойлигингиздир.Ҳеч қачон қўлдан берманг азиз фарзандларим.

Хатирчи тумани бош отинойиси Раззоқова Раъно.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш