" Фасодни иложи"

22-07-2022, 12:07 admin Мақолалар 379

" Фасодни иложи"

Аллоҳ таола мўьминларга бошлиқларига итоат қилишни буюрди:
يأيها الذين آمنوا أطيعوا الله و أطيعو الرسول و أولى الأمر منكم

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг". деб.
( Нисо 59)

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса:

"Агар сизларга боши майиздек қора ҳабаш қул омил ( бошлиқ) қилинса ҳам, унга қулоқ солинглар, итоат қилинг лар!" дедилар.

و قال بعض الأدباء : إن أقرب الدعوات من الإجابة : دعوة السلطان الصالح

Улуғлар айтибдики:
" Ижобати яқин дуолардан бири- бу салоҳиятли подшоҳнинг дуосидир.
Ва савоб ва ажрли яхши амалларнинг энг авлоси подшоҳнинг халқни салоҳияти ( ислоҳи) йўлида қилган буйруқлари ва қайтариқларидир."

Иш шундай бўлса муьмин киши қайси йўлни танлайди?!
Ҳозирги фитналар ва уни қўзғовчилар кўпайган, кучга кирган даврда муьмин одам ўта ҳушёр ва итоаткор бўлиши лозим.
Фитнакор чақириқларга қулоқ тутмасдан, ўз юртбошисига , имомига, ҳокимига кўпроқ итоатда бўлиши ҳамма фасодларни йўлини тўсади.Энг улуғ неъматлар - соғлик ва тинчлик неъматларини ўзида сақланиб қолишига эришади.
Ишбошиларни ҳақига яхши дуолар қилиб, шукрда яшаш халқимизни ободликка бошлаб бораверсин.

Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@Xatirchimuslim
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш