" Фасодни иложи"

13-12-2021, 14:01 admin Мақолалар 504

" Фасодни иложи"

Аҳли иймонни ( муьминларни) орасидаги афзаллик ва мартабаларидаги тафовут - яқинни зиёдалиги , тақвони маҳкам тутишлик ва ёмонликка буюрувчи нафсга хилоф қилиш ҳамда феьл ва сўзда энг авлосини тутишда эканлигини билдик.

Ақидамиз:
والمؤمنون كلهم اولياء الرحمن و اكرمهم عند الله اطوعهم واتبعهم القرآن.

"Муьминларнинг барчаси Раҳмоннинг авлиёларидир ( дўстларидир). Уларнинг Аллоҳ таола ҳузурида энг икромлиси Аллоҳга итоатлироғи ва Қурьонга эргашувчироғидир."

Бунга Аллоҳ таоланинг:
الله ولى الذين آمنوا
البقرة 257

"Аллоҳ муьминларнинг дўстидир"
( Бақара 257)
сўзи далилдир.
Валий- дўст дегани.Яьни Аллоҳ таола иймон аҳлини дўсти.Уларни ишларини бошқарувчиси ва ёрдамчиси.Муьминларга авн ва нусрат ҳамда тоатларга тавфиқ ва маьрифатга ҳидоят билан яқин бўлади.
Аллоҳ таола муьминларни яхши кўради , ёрдам беради, ишларини бошқага топшириб қўймайди.
Яна муьминларни ичида Аллоҳ таоланинг ҳузурида энг ҳурматлиси - итоатлироғи эканлигига далил Аллоҳ таоланинг

إن اكرمكم عند الله اتقاكم
) الحجرات 13)
" Аллоҳнинг наздида энг ҳурматлигингиз тақводорингиздир".
( Хужурот 13)
сўзидир.

Ва яна Пайғамбар алайҳис-саломнинг:
لا فضل العربي على عجمي ولا لأبيض على اسود إلا بالتقوى

"Арабни ажамдан, оқ танлини қора танлидан ҳеч афзаллиги йўқ магарам ( афзаллик) тақво билан"
деган маьнодаги сўзларидир.
وإتباع القرآن دليل على الطاعة والتقوى
Ва Қурьонга эргашиши унинг тоати ва тақвосига далил.

Муьмин- мусулмонлар Яратганга иймон келтиргани туфайли Аллоҳ таола уларни дўст тутди.Шу сабаб биз ҳам дўст тутишимиз керак.
Чунки дўстингнинг дўстини яхши кўришинг , айнан дўстингни яхши кўришингдир.
Муьминларга азият етказаётган, уларни куфрда айблаб олиб, кейин молини олиш, қонини тўкишни ҳоҳлаётганлар шайтонни дўстларидир.
Муьмин бу каби разил ишлардан тақво қилиб сақланса мартабаси улуғ ва ҳурматли бўлади.

" Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш