Жаннатдаги олий даража!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Улуғ Зотга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруди саломлар. Итоатли ва мўмин бандаларга жаннатнинг олий даражасига эришиш бахти насиб қилсин !
Дарҳақиқат, ҳидоят йўли машаққатларга тўла бўлиши мумкин, аммо унинг мукофоти олийдир. Яқинда бир аёлнинг суҳбати мени ҳушёр тортирди. Боласини тўғри йўлга сололмай боши қотганини ва ҳамма нарсадан умидини узиб энди ўз ҳолига ташлаб қўйганини айтди. Бола ичиб, тентираб ота-онани бор-будини сарфлай бошлаётган экан. Аёлга нималар қилдингиз фарзандингиз учун кимларга мурожаат қилдингиз деб сўрадим. Аёл ўғлини дам солдириб, ўша дам солувчи аёл нима деса шуни қилганини таъкидлади. Ахир мен Аллоҳ таолонинг тўғри йўлидаманку, нега худо мени бунчалар қийнаяпти дея нолиди.
Бундай муаммоларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Эрим ичади, қайнонам ёмон, қўшниларим мени кўролмайди, ўзимни кераксиздай ҳис қиляпман каби баҳоналар билан қўштирноқ ичидаги ўзини намозхон ёки дин йўлидаги пешволардан санаб оддий халқни соддалигидан фойдаланаётган уддабуронлар ҳали ҳам орамизда борлиги сир эмас. Аммо фарзанд тарбияси жуда муҳим масала. Ахир бизни бўлганимиз бўлди. Лекин юрт келажаги фарзандлар қўлида экан. Уни мустаҳкам қилиб тарбиялаш бизнинг бурчимиз. Ўқитиб дам солинаётган бола динни мазмун моҳиятини тушунмаса у ютаётган луқмасини тик туришим учун деб хато ўйлайдиганлар тоифасидандир. Ахир у луқмани ҳаромдан келганми ёки покми фарқи йўқ. Қорнини тўйдирса бўлди. Ҳайвондан фарқли ўлароқ биз онгли мавжудотмиз. Тафаккур қилиб кўрайлик нега эҳтиёжимизни ўзимизга ўхшаган бандалардан сўраяпмиз. Бошимизни тўғри келган эшикка суқиб, дардимизга дармон тилаяпмиз. Кўпчилигимиз бундай ўйлаб хатоликка йўл қўйяпмиз. Ахир ўзимиз адашиб юрибмизу фарзандларимиз қандай қилиб тўғри йўлни топсин. Энг гўзал тарбия хулқнинг гўзаллигидир. Қайси бир фарзандидан нолувчи аёлларни кузатсам, уларнинг хулқида нуқсон борлигини кўраман. Фарзандни тарбиялашга уринма чунки улар сенинг ойнадаги аксингдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Албатта, инсон чиройли хулқи билан жаннатда олий даражага эришади-гарчи у ибодатли бўлмаса ҳам. Ва ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига етиб қолади-гарчи у ибодатли бўлса ҳам" (Анас ибн Молик ривояти). Хулқимизни гўзал қилайлик, чунки фарзандларимиз биздан андоза олади. Ахир ким ҳам жаннатнинг олий даражасига эришишни хохламайди. Фарзандларимиз бизнинг бутун борлиғимиз. Уларга яхшиликни раво кўрайлик. Уларга ҳусни хулқ ва одобдан кўра яхши мерос қолдиролмаймиз. Тарбиянинг асли ва мағзи албатта шунда. Биз болаларимизни қалбига қулоқ тутайлик. Осонликча уларга яшашни ўргатаман деб, боши берк кўчага киритиб қўймайлик. Ҳеч нарса фойда қилмаяпти боламдан ажраб қолдим деб эмас нажотни Аллоҳдан кутайлик.
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Файзиева.