САВОБНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА БАҲОЛАНИШИ.

19-07-2022, 01:06 admin Мақолалар 297

САВОБНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА БАҲОЛАНИШИ. Инсон зоти борки ҳаёти давомида турли хил синовларга дуч келади. Аммо Аллоҳ шундай меҳрибон Зотки, у ҳар кишининг тоқатига яраша ғам-ташвиш ва мусибат ҳам берар экан. Кимки шу синовларга сабр қилса, юксак мақомларга эришаркан. Турмушимиз чорраҳаларида турли қисмат ва муаммоларни ечимини биз кутмаган тарафдан бизга тақдим этаркан. Агарки биз ҳожатимиз раво бўлишини истасак, иложи борича ўзгаларни ҳожатини чиқаришимиз лозимдир. Аллоҳ ҳузурида ҳар бир қилган яхшилигимизга мукофотини олар эканмиз. Савоб деганда моддий ёрдам беришгина эмас, балки атрофдагиларга хушмуомала бўлиш, зулм кўрганларни пешонасини силаш ва қалбини шодлантириш ҳам улуғ савоблардан саналади. Кузатишлардан шу маълум бўлганки, уч тоифа кишида савоб ишга мойиллик сезилмайди. Булар: пасткашлар, бахиллар ва ҳасадгўйлардир. Яна уч тоифа кишида қалб юмшамайди. Булар: жохиллар, худбинлар ва мунофиқлардир. Шунинг учун инсон мана шу тоифа инсонлардан йироқ юришлиги лозим. Савобнинг яхшиси-беминнат қилинган яхшиликдир. Савобнинг улуғи эса ихлос билан қилинганидир. Шундай экан ҳаётимз давомида солиҳ амаллар қилишга шошилайлик.Ҳар биримиз ҳам бир куни ўтқазган умримиз ва қилган амалларимиз ҳисобини беришда аттанг қилмайлик. Аллоҳнинг ҳузурида юзимиз ёруғ бўлсин. Аллоҳ ҳеч кимни тўғри йўлдан адаштимасин.

Кармана тумани Азамат МФЙ отинойиси Ҳ. Расулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш