ДИНИМИЗНИ ЯХШИ БИЛАЙЛИК.

17-07-2022, 15:44 admin Мақолалар 272

ДИНИМИЗНИ ЯХШИ БИЛАЙЛИК.

Динимизни яхши англашимиз, англатишимиз керак.Мукаддас динимиз бизни бирлаштиради.Аждодларимизни аҳил-иноқ қилганидек бизларни ҳам бир тану бир жон қилади.Тарихдаги буюк саркардаларимиз қолдирган маданиятни биз Ўзбеклар Қозоқ, Қирғиз,Қорақалпоқ,Туркман ва Тожик биродарларимиз билан бирга барпо этганмиз."Динимиз бир экан, амалимиз бир экан, биродарлар бўлиб яшамоғимиз лозимдир, биргаликда тотувликда буюк ишларни амалга оширишимиз даркор, худди аждодларимиздек. Аллоҳни таниган инсон маҳаллийчилик, миллатчилик қилмайди.Жоҳилликнинг давоси диний ва миллий кадриятларимизни тўғри англашдир.Ихтилоф ва ўзаро душманчиликнинг ортидан кўплаб Ёмонликлар келади. Мусулмон инсон ўзига берилган умр неъмати азиз эканини, ундан унумли фойдаланиш ўзининг муқаддас бурчи эканини ,охиратда унинг хар бир лахзасидан сўралиш борлигини бир зум ҳам унутимаслиги даркор. Али ибн Хусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:. Албатта ,кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиш исломнинг хуснидир-дедилар.
Бинобарин, бефойда ишлардан ўзимизни ҳамиша четда тутишимиз керак бўлади.Мусулмон инсондан вақти,кучи,ақли ва зеҳн-заковатини фақат фойдали нарсаларга сарфлаши талаб этилади.Киши ўзи учун муҳим ва керакли ишлар билан машғул бўлсагина ,исломи гўзаллашади.Аксинча, кераксиз нарсалар билан банд бўлса, умри, ризқи ва вақтидан барака кетади.Колаверса,соғлигига ҳам путур етади.Имом Шофеъий раҳимахуллоҳ: Уч нарса ақлни чархлайди.
1.Олимларнинг мажлислари,
2.Солиҳларнинг суҳбатлари,
3.Кераксиз гапларни тарк қилиш,
дея таъкидлаган.

Кармана тумани "Варқ" мфй отинойиси З. Нарзуллаева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш