"Бойликка учманг".

16-09-2021, 13:31 admin Мақолалар 430

"Бойликка учманг".

Расулуллоҳдан (солаллоҳу алайҳи васаллам.) дан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда келтирилишича,"Келин танлаш вақтида тўрт нарсага эътибор беришлик айтилган .
қизнинг молига, хусни жамолга ,насабига ва дину диёнатига. Шу охиргиси диндорини танлагин ".Хадисдан кўриниб турибдики , оила қурмоқчи, келин олмоқчи бўлганлар энг аввало унинг иймонли, эътиқодли, ҳалол пок , ҳаёли ва иболи, садоқатлисини танлашлари керак. Аммо кўпинча баъзилар келин хонадонининг мол дунёсига учадилар.Билишмайдики бойлик вақтинча нарса, бугун бор эртага йўқ бўлиши мумкин. Ота -онасининг насли насаби ҳам келиннинг уйида қолади, янги жойга кўчмайди. Хусни жамол ҳам боқий эмас, йиллар ўтиб уни ҳам йўқотади. Демак келин билан келадиган нарса унинг дини, иймони, одоб-ахлоқи, ҳаёси.Ана шундай келин олган одам, иншааллох , мамнун бўлади, оиласида тотувлик, фароғат ҳукм суради.
Бизлар нима қилаябмиз?Бирор жойга совчиликка борсак, энг аввал ховли жойининг шохоналигига эътибор берамиз. Кудаларни бойлигини суриштирамиз. "Қизига қанақа мебел-жиҳозларини сеп қиларкин ?"дея бош қотирамиз.
Ана шундай хонадондан не-не умидлар билан келин ҳам тушириб келасиз. Амма тезда ширин орзуларингиз саробга чиқиб қолганини анлайсиз.Бойлигига учиб бир дарди бедавога мубтало бўлганингизни тушиниб етасиз.Келинингизни рўзғор юмушларига мутлақо ўқуви йўқ экан.Уй тутишини гапирмасангиз ҳам бўлади, хонасига кирсангиз бошингиз айланади.Ўргатмоқчи бўлсангиз ғавғога қоласиз."Вой дод қайнонам тергаб менга кун бермаябти"Индамай ўзим қилаверай, десангиз яна жанжал "Вой дот қайнонам менга ҳеч нарсани ишонмайди, ошхонага ҳам йўлатмайди "Нима қилишга хайронсиз
Бу ҳам майли я катта
охирдан "ем"еб ўрганган келин унча мунчани назарга илмайди. Бир хафталик гўштини қозонга ташлаётганини кўриб "қизим, сал тежамлик бўлайлик, қайнотангиз ва эрингизнинг топиши ўзингизга маълум "деб гап очишингиз билан бобиллаб беради.Вой бунча қурумсоқ бўлмасаларинг, уйимизда қозонга тушадиганини ярмини солаябман-ку" Хуллас ҳамма нарсани пул билан ўлчайди, ўз хонадонидаги тартиб билан тенглаштиради.Кўнглидаги иш бўлмаса , жанжал-ғавғога зўр беради.
Бир вақтлар Боғдодда рўй берган ёнғиндан бир бойнинг ҳамма топган мол мулки куйиб кул бўлади. Бутун мол дунёсидан бир зумда ажралиб қолган бой Боғдод кўчаларида фарёди фиғони чиқиб йиғлаб юрибди. Уни холатини кўрган бир оқил киши уни тухтатибди "кап катта одам йиғлаб юргани уялмайсанми? "Бой ахир ҳамма нарсам куйиб кул бўлди мен йиғламай ким йиғласин?дебди .Кўпни кўрган оқил киши сўрабди "уйдаги умр йулдошинг яхшими оқилами "дебди, уйи ёнган киши жавоб қайтарибди"ха бу жиҳатдан бахтим бор ,Аллоҳга шукурки, фаросатли ,ақилли, эпли хотиним бор."Шунда ҳалиги оқил киши хитоб қилибди "У холда нега йиғлайсан, нодон сен озроқ ҳаракат қилсанг, йўқотган бойлигингни дарров топасан, мен каби бир ақли калта бефаросат , жағи тинмас хотинга уйлангин, ана ушанда биласан хақиқий фалокат нималигини".
Ха мухтарам онахонлар, келин излаб юрганингизда уни бой бадавлат хонадондан топсам уғлим бахтли бўлади, деган ҳаёлга борманг.Бойлик ҳеч қачон бахт эшикларини очиб бермайди.Келинингиз оқила, фаросатли, саранжом-саришта ,ширин сўз бўлсагина, у билан хонадонингиза файзи барокат, хотиржамлик кириб келади.
Илохим Аллоҳим барчамизга оқила ,фаросатли келинлар ато этсин.


Навбахор махаласи отинойиси Хайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш