Хайит кунларидаги либослар
Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади : "Эй ОДАМ болалари, дархақиқат,Биз Сизларга авратларингизни беркитадиган либосини хам, ясаг- тусан либосини хам нозил қилдик. ( Хаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир".(Аъроф сураси, 26- оят) .
Ислом дини поклик диндир.Бу поклик маънавий покизаликни тақозо этади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг "Муддассир" сурасида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата ва у киши орқали бутун инсониятга хитоб қилар экан: " Кийимларингни пок тут!" деган.
Кийимлар ранг- барангдир
Баъзиларнинг эгнида оқ,баъзиларда кўк,сариқ,қизил...
Оқ рангдаги либосларнинг афзаллиги. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом шундай деганлар: «Кийимларингиздан оқ ранглисини кийинглар, зеро, у либосларингизнинг энг яхшисидир. Ва маййитларингизни ҳам унга (яъни оқ рангли матога) кафанланг!» (Абу Довуд ривояти).
Кийимларни пок тутиш лозимлиги. Ислом дини поклик динидир. Бу поклик маънавий ва моддий покизаликни тақозо этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Муддассир сурасида Набий алайҳиссаломга қарата ва у киши орқали бутун инсониятга хитоб қилар экан: «Кийимларингни пок тут!», деган. Демак, либос покизалиги мусулмон кишининг ҳаётида ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳам намознинг шартларидан бири либоснинг поклигидир. Ундан ташқари, поклик ва орасталик иймондан эканлигига далолат қилувчи бир қанча ривоятлар ҳам келган.
Кийим кийишда айрим дуоларни ўқишнинг савобли эканлиги. Мусулмон киши аксар вақтда Аллоҳни зикр қилади, Уни ёдга олади. Бу нарса унинг қалби покланиб, ярақлашига, руҳан юксалишига ва гуноҳлари ўчирилиб, даражалари ошишига сабаб бўлади. Набий алайҳиссалом кўп ҳолларда Аллоҳни зикр қилардилар, уйга киришда, чиқишда, уйқуга ётишда, уйқудан туришда, таомланиш олдидан, таомдан сўнг ва ҳоказо. Шу жумладан, либос кийишда ҳам айтиш савобли ва мустаҳаб бўлган баъзи бир зикру дуолар борки, уларнинг айримларини мисол тариқасида келтирамиз. «Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний валаа қувваҳ». Яъни «Барча ҳамду санолар менинг ўзимда ҳеч қандай куч-қудрат ва имконият бўлмаган ҳолда бу либосни менга кийдирган ва ризқ қилиб берган Аллоҳга хосдир».
Инсоннинг устида, яъни либосида Аллоҳ неъматининг асари кўриниб туриши. Агар кимгадир Аллоҳ кенгчилик ва давлат ато этган бўлса, у инсон ўзининг имконияти ва мақомига мос равишда яхши кийимлардан кийиши, ташқи кўринишига эътибор бериши, покиза ва ораста кийиниши мақсадга мувофиқдир. Зеро, Аллоҳ таоло бирон кимсага неъмат ато этган бўлса, ўша инсонда мазкур неъматнинг асари ва аломати кўриниб туришини яхши кўради. Абул Аҳвас номли саҳобий ўз отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига паст (эскириб кетган, увада) кийимларда келдим. Шунда у киши менга «Сенинг мол-давлатинг борми?», дедилар. Мен: «Бор!», дедим. «Нималаринг бор?», сўрадилар яна ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен: «Аллоҳ менга туя, қўй ва отлар ҳамда қуллар ато қилган», дедим. Буни эшитгач, Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ сенга мол-дунё ато қилган бўлса, Унинг сенга берган неъмати ва икромининг асари кўриниб турсин!», дедилар (Абу Довуд ривояти.
Аллоҳ таолодан барчамизни тақво либоси ила зийнатлашини, хатою камчиликларимизни кечириб,авф айлашини сўраб дуо қиламиз.
Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби,хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
Тўрақулова Одинахон