Силаи раҳм.
Силаи раҳм - қариндош уруғлар билан боғлиқ ҳолда яшашнинг тарғиб этилишидир. "Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун фарзу вожиб қилинган. Бу алоқани узиш ҳаромдир,"-деб таъкидлайди шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Ҳикоят: Бир бемор киши табибнинг олдига бориб шикоят қилди: Чап қўлим ва чап оёғим кечалари қаттиқ оғриб безовта қилади. Бормаган шифокорим қилмаган муолажам қолмади. Ҳеч қандай оғриқ берадиган сабаб аниқлашолмади. Шунга олдингизга келдим-деди бемор. Табиб беморнинг кўзларига боқиб туриб сўради: Ота томондан қариндош уруғларни кўпроқ сўраб турасизми ёки она томондан яқинларингизни кўпроқ йўқлайсизми? Бемор бу саволга ажабланди. Тикилиб турган табибга ростини айта қолди:-Тўғриси, ота авлодларим билан жуда яқинмиз, бир маҳаллада яшаймиз. Аммо онам вафотидан кейин хола ва тоғаларим билан борди келдимиз узилди.... улар ҳам келмайди, мен ҳам...-Тўхтанг-деди табиб.-Сизнинг дардингиз сабабини англадим. Ота авлод қариндошларингиз билан алоқангиз яхши, ўнг томонингиз соғлом. Она авлодлардан узилгансиз, шунинг сабабидан чап томонингизда нуқсон.... Сиз бориб она авлодларингизни топинг, йўқланг, улар сўрамаса ҳам, сиз сўраб боринг. Зора дардингизга шифо топсангиз... Бемор табиб айтганидай холаю тоғаларини топиб уларнинг дуосини олибди ва табибга ўз миннатдорчилигини билдирибди. Шунда табиб: Силаи раҳмда ҳикмат кўп. Ўтиб кетган онангизнинг қариндош уруғлари билан бориб келиш, уларни зиёрат қилиб туришингиз онангиз руҳини шод айлади. Дуолар туфайли Аллоҳ сизга саломатлик ва куч қувват ато қилди," -деди. Ҳадис. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят:," Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Раҳм Роҳмандан олингандир. Бас, Аллоҳ:" Ким сени боғласа, мен ҳам боғлайман. Ким сени узса, Мен ҳам уни узаман"-деди."Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди"-дедилар."Ким қариндошларига силаи раҳм қилса, Аллоҳ таоло унга ҳам раҳм қилар экан. Кариндошларини ўз ҳолига ташлаб қўйса, Аллоҳ таоло ҳам уни ўз ҳолига ташлар экан.Тўрт ака сингилли оилани биламан. Кенжа ака сингиллар ён қўшни, оталари вафот этган, оналари ҳаёт кенжа ўғиллари билан яшайди. Бу кенжатой қизнинг феъллари бадфеъл, қўпол ургич, сўккич, оғзидан чиққан гапга, илон пўст ташлайди. Катта ака билан 20 йил давомида гаплашмасдан, ўшанда туғилган қизининг тўйи арафасида оға иниларни яраштириб қўйишдилар. Катта опаларини ҳам, онаи зорини ҳам дилини оғритиб, йиғлатардилар. Ёнидаги акани бир тийинга олмас, аёлини босиблар урарди. Оналари вафот этди. Кичик ака ёлғиз қизини турмушга узатди. Келишмовчиликлар авжига олди, хуллас ака ўз ҳовлисини ташлаб, қизиникига кўчиб кетди... Буни қарангки, ўжар аёлнинг ўнта фарзандлари бор эди, икки ўғли сувга чўкиб ўлди. Икки қизи биттадан фарзандлари билан авария натижасида бу дунёни тарк этди. Эрлари дунёни тарк этди. Ахийри аёл қилган хатоларини тушуниб, намоз, қуръон ўқиди. Қизилўнгач раки билан ўлим топдилар. Бу воқеалар ҳам бир ўгит бўлсин деб ёздим, ҳаётий воқеа. Онага, акага опага, қўни қўшнига озор берган бандалар, охир оқибатда жазо топгусидир, минг афсуски, бегуноҳлар томонидан берилган жазо албатта биз тириклар учун ибрат, имтиҳон. Албатта тавба қилайлик, истиғфор айтайлик.
Силаи раҳм айласанг, бўлгин азизу мўътабар,
Ақробалар олдига бор, қалбда бўлса кину гард.
Ака-ука, опа-сингил сен учун жонин берар,
Сен уларга қил жавоб, жонингда бўлса жон агар.
Навбаҳор тумани "Ғужбоғтепа" ва" Қизилой" мфй отинойиси Очилова Майрам Мирзо қизи.