Тинчлик- бебаҳо неъмат.
Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила инсон зотини ақл ва идрок соҳиби қилиб яратди ва беҳисоб неъматлар бериб баҳраманд этди. Ўзининг берган неъматига шукр айтишга ҳам буюриб, шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда қилиш ваъдасини берди: "Яна Роббингиз эълон қилганни эслангиз." Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта,(уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир". Барчамиз тинчлик, соғлик, фаровонлик неъматларига шукр қилсак, қадрига етсак, Аллоҳ ҳам бизлардан рози бўлар экан.
Дунёда энг азиз неъмат- тинчлик. Ҳар бир инсон бугунги тинч кунимизга шукрона айтиб яшамоғи лозим. Тинчликни қадрига етиш, оилалар тотувлигини таъминлаш Ватан равнақининг бўғинидир. Халқимиз азалдан тинчликсевар халқ. Миллий-маънавий меросимиз сифатида ҳам тинчлик ғоясини фарзандларга, авлодларга сингдириб келинади. Қадимдан буюк боболаримиз ҳам ўз насиҳатларида тинчликни улуғлаб, қадрига етишни тарғиб этиб келганлар. Зеро, тинчлик бузилган кичик бир хонадон ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Кексаларимиз дуоларининг дебочаси ҳам ".. тинчлик-хотиржамлик, хайру баракасини берсин" нияти билан бошланади. Тинчликни ҳар ким ҳар хил тушунади. Кимдир бутун олам тинчлигини тушунса, кимдир юртининг, кимдир маҳалласи, оиласининг, яна кимдир фақат ўзининг тинчлигини тушунади. Афсуслар бўлсинки, баъзи нокаслар катта- катта фитналарни қўзғаб вайронагарчилик, зулм, зўравонлик билан тинч аҳолини қўрқувга солиб, минглаб оилаларни пароканда қилиб, қанчадан-қанча шаҳар ва қишлоқларни барбод этишмоқда. Вайронагарчилик оқибатида шаҳарларни тиклаш учун юз йил керак бўлади. Бунинг сабабчилари икки дунёда ҳам жавоб беради. Шундай экан биз тинч ва осойишта мустақил диёрда яшаётганимизга шукрона айтиб, тинчликдек буюк неъматнинг қадрига етишимиз лозим.
Минг афсуслар бўлсинки, қўшни давлатларда нотинчлик, харобаликлар кўзга кўрина бошлади. Бу юртларнинг аҳолиси тинчликка зор бўлишмоқда. Чунки у ерда кун нотинч, кеча қўрқувли, осудалик йўқ, ором йўқ. Бугунги таҳликали замоннинг ўзи воқеликка ҳушёрликка чорлайди, теран ва чуқур мушоҳада билан атрофга назар ташлашни, дунёда кучайиб бораётган хатарларни тўғри баҳолаб улардан тегишли сабоқ олиб яшашни талаб этмоқда барчадан. Шу нуқтаи назардан ватандошларимиз, айниқса ёшларимизнинг онги, шуурида мураккаб ва таҳликали дунё, минтақада рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида нохолис тасаввур шаклланишига йўл қўймаслик зарур саналади. Барчамиз шу ўринда ҳушёр ва сергак бўлишимиз зарур ва шарт. Буюклар "Нимани этсанг хор, бўласан шунга зор",-деб бежиз айтишмаган.
Хатирчи туман, Зарафшон мфй отинойиси Исломова Марзия.