Ношукурлик - неъматлар заволидир. . Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Шукр ва куфр ҳақида Аллоҳ Каломи шарифининг кўпгина оятларида эслатма берган. Аллоҳ таоло “Бақара”сурасида “ Бас, Мени эслангиз,сизни эслайман.Ва менга шукр қилингиз,куфр қилмангиз”деган (Бақара сураси,152-оят.).Шукр қилиш - неъмат берувчи зотга мақтов сўзларни айтиш ва берган неъматини Ўзининг розилиги учун ишлатишдир.Шунингдек, Аллоҳ “Наҳл”сурасида: “Бас,Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол пок ҳолида енг.Ва агар унга ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинг”-деган (Наҳл сураси,114-оят.) Шукр-қилувчи инсонларда гўзал хислат мужассам бўлади.Улар ҳар бир неъматни Аллоҳдан деб билади.Неъмат берувчи Зотга ҳамду-сано айтади ва берган неъматини Ўзининг розилиги йўлида ишлатади ва ўзига берилган неъматлардан яхшиликда фойдаланади ва вақтни ғанимат билиб яхши амалларини кўпайтиради. Шукр қилувчи доим Аллоҳ уни кузатиб турганини ҳис қилиб туради.
Неъматга ношукур бўлиш-неъматнинг Аллоҳ томонидан берилганини тан олмаслик,берилган неъмати учун ҳамду-сано айтмаслик ва шу неъматларни номақбул йўлларга ишлатишдир.Ўзига етган неъматга ношукур бўлиш:”Ўзи шундай бўлиши керак мен шундай неъматлар ичида яшашга ҳақлиман “-дейиш уни берган зотга куфр келтиришдир.Ношукурлар неъматни менга Аллоҳ етказди демайди, балки:” Унга ўзим, саъй-ҳаракатим ва устамонлигим туфайли эришдим”- дейди.Ана шу сабабли моддий-имкониятларини ҳаром-ҳариш, манманлик, шуҳратпарастлик ёки турли хил бузғунчилик ишларига сарфлаб куфрга бериладилар.Уйланиш ёки турмушга чиқиш неъмати билан сийланганлар ичида айримлари куфрони неъмат туфайли жуфтига содиқлик анъанасини бузиб хиёнат ва фаҳш йўлига ўтган эр ёки хотин муқаддас риштани узиб,оилавий ажримларга сабаб бўлиб Аллоҳ берган неъмати фарзандларидан воз кечмоқдалар. Турмуш шароитидан, ҳаётидан доимий равишда нолиб норози кайиятда юриш, мансаб курсисига ўтирган амалдорларнинг порахўрликка берилиши, кишилар ўртасида меҳр-оқибат,раҳм-шавқат йўқлиги,фаҳш ишлар очиқчасига қилиниши барчаси ношукурчиликнинг куфрони – неъматнинг турли кўринишларидир. Албатта бу ҳатти-ҳаракатларни қилганлар оқибатда қаттиқ азоб чекадилар.Лекин бу азоб фақат ўзига ёки оиласига эмас балки омматан келиши мумкин.”Ўрмонга ўт кетар экан ҳўл ҳам қуруқ ҳам бирга ёнади”- деганларидек. Бугунги кунда дунё жамоатчилиги куфрони неъмат заволининг азобини бирга тортмоқдалар.ОИВ,ОИТС,Ковид вирусининг турли штаммплари устимизга ўлим соясини ҳалиям солиб турганлиги,барчаси ношукурликдан келган балолардир.Аллоҳ таоло Иброҳим сурасида: “Ва Роббингиз сизга”Қасамки,агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман.Агар куфр келтирсангиз,албатта,азобим шиддатлдир”,деб марҳамат қилганини эсланг”-деган (Иброҳим сураси, 7-оят).
Неъмат фақат моддий бойликдан иборат эмас балки, кишига берилган ҳаёт неъмати, жисмимиз аъзоларининг бир маромда ишлаб туриши,кўз кўриши,қулоқ эшитиши,таъм билиш,истеъмол қилиш,юрак уриши,оёқ юриши,қўл ушлаши, аъзоларингиздан бирортасига дард етсинчи? Ўшанда Аллоҳни эслаб қоласиз! Бу аъзоларни ўзимиз яратиб ололмаймиз,тўлақонли ҳаёт кечиришимиз учун бизга берилган Аллоҳнинг ҳадясидир ! Шу ўринда бир ривоятни эсга олишни жоиз деб билдик: Эмишки узоқ йўл босиб келаётган йўловчи оёқ кийимлари эскириб кетганлигидан ўзига-ўзи деди:” Шунақа ҳам ночор одам бўламанми?-ўзининг ҳолидан афсусланиб нолиди.Мусофир ҳориган, оёқ кийимлари титилган ҳолда шаҳар дарвозасига яқинлашар экан дарвоза тагида бир нарса беришларини сўраб турган бир кишига кўзи тушди.У кишининг икки оёғи йўқ эди. Мусофир: Мен-ку оёқ кийимларим эскирганлигига ношукурлик қилдим, оёқларим йўқ бўлса нима қила олар эдим”-деб Аллоҳга жисми-жасади соғлиги учун шукроналик келтирди.
Атрофга қараймиз кимдир: иши юришмаётганини,унга омад кулиб боқмаётганини,яна кимдир тўкис яшасада янада нималаридир бўлишини ҳоҳлайди.Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукур қилишни кўпчилик унутиб қўйган. Дунёда икки неъмат борки бунга кўпчилик бепарводир. Бу соғлик-саломатлик ва тинчлик -осойишталикдир.Ана шу икки неъматни асраб-авайлаб қадрлашда сизу-биз маъсулмиз.Хулоса шуки ато этилган неъматларни Аллоҳдан деб билиш ва ҳамду-сано айтиш,банда қилган амаллари билан Аллоҳга шукроналик келириши керак яъни Аллоҳ амр этган ибодатларни чиройли тарзда бажариш ва катта -кичик гуноҳлардан тийилиш ҳақиқий шукр қилиш ҳисобланади. Шукроналик - чин маънодаги инсонийлик фазилатидир.
Навбаҳор тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова.