#КАСБДА_ҲАЛОЛ_БЎЛИШ
#РАДДИЯ
#МАҚОЛА
#УЧҚУДУҚ
Ақл кўпга етказар,
Ҳунар — кўкка.
Касб танлаш катта ҳаёт йўлидаги энг муҳим қадамдир. Инсон ҳаётда ўзини бахтли ҳис этиши учун албатта, атрофида меҳрибон, севимли инсонлар бўлишидан ташқари, ўз қизиқиши билан амалга оширадиган касб-ҳунарга ҳам эга бўлиши зарур.
Буюк аждодларимиз айтганларидек:
Дил ба ёру-даст ба кор
(Қўлинг меҳнатда-ю. Дилинг Аллоҳда бўлсин ) деган олийжаноб, ўта дунёвий ва ҳаётий ғояларни илгари сурган.
Динимизда узлатда ётмасдан ҳаётнинг мазмуни билан қизиқиб ҳаракат қилиб яшаш, саёҳатларга чиқиб туриш, ҳар қадамни ақл-фаросат ва фикр-ўйлов билан босиш, олинаётган ҳар бир нафасни хушёрлик билан олиш, вақтни, ҳар бир дақиқани қадрига етиш, инсонларга меҳр мухаббатли бўлиш тарғиб қилинган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики:
Яъни: “ Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унитмагин …” ( Касос сураси , 77 –оят.)
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
“Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Амаллар фақат ниятларга кўрадир”, деганларини эшитганман” , деди .
Бугунги ёшлар онгига сингдирган ҳолда уларда ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, меҳнатсеварлик, ҳалоллик каби фазилатларни камол топдиришимиз ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
"ҚИЗИЛҚУМ" жомеъ масжиди
бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев