ОТА - ОНА РОЗИ БЎЛСА...

8-09-2020, 15:30 muslim Мақолалар 529

Аёл инқиллаб зинадан тушар экан, кўзи қоронғулашиб, бир оздан сўнг ўзини ерда думалаб ётган ҳолда кўрди. Ўрнидан ҳолсиз турар экан, кўзларидан ёш томчилади. Ҳайҳотдек ҳовлида чол-у кампир ёлғиз яшашади. Шунча фарзанд ўстиришди. Қувватлари кетгач қувват бўлишади деб ўйлашганди. Қизларга ҳеч нарса дейишолмайди. Улар бировнинг хасми. Ижозат беришса келишади. Бўлмаса йўқ. Аммо ўғилнинг эрки ўз қўлида-ку. Шуларни ўйлаб зерикишади, аммо фарзанларини дуо қилишдан чарчашмайди. Қайерда бўлишса ҳам соғ бўлишсин.
Ўрнидан зўрға қўзғалар экан, ошхона томон йўл олди. Ҳали хамир қориши, уни ёпиб олиши керак. Оқсоқланиб юра бошлар экан, аҳволига ачиниб, чолига нон ёпа олмаслигини билдирди. Чоли сотиб олинган нонни хуш кўрмасада кампирининг аҳволини кўриб хўп дея қолди. Ёлғизгина ўғил ўзини тўрт ёққа уриб, фақат фойдани кўзлайди. На бир яқинига, на ота-онага меҳри бор. Доим яхши ишлаб, мўмай пул топиш илинжида юради. Қийналиб, қора терга ботиб пул топсада, унинг баракаси йўқ. Фойда қилишгани, бир фалокат юз беради-ю, икки ҳисса бўлиб чиқиб кетади. Улар учун бу оддий ҳол. Пинакларини бузишмайди. Ота-онани ҳоли не кечяпти? Ўзи бормаса ҳам аёлини ёки қизини юбориб хабар олса бўлади-ку. Ҳозирги келинлар қайнота-қайнонанинг хизматини қилишдан дарров чарчашади. Она уйига аччиқлаб бориб, хоҳиш-истакларини билдириб, ўз талабларини қўйишади. Агар ярашишимни хоҳласангиз рўзғоримизни ажратиб берасизлар, дейишади. Ноилож набираларнинг меҳри устунлик қилиб, ота-оналар рози бўлишади. Қарабсизки, қайнона-қайнота ўзини-ўзи эплаб юришади. Кучи борида қилишади, аммо қуввати кетганда уларни ҳоли не кечиши фарзандларни қизиқтирмайди. Буларда ҳам шу аҳвол. Рўзғорини ажратиб олган ўғил, пулсиз қолса, қийналиб қолса келиб ўзини юз нағмага солиб, ёрдам олиб кетади. Чол-у кампир бўш қолишмасин, зерикишади деб молини ҳам, товуқларини ҳам жойлаштириб кетишган. Натижада ўзини зўрға судраб юрган ота-она уларни мол-ҳолига ҳам қарашга масъул. Шуларни ўйлаб она сиқилади. Биз энди чарчадик. Мадоримиз йўқ дейишса ҳам, келинингиз ўзи келиб ўзи қарайди деган гапдан сўнг бир ҳафта ўтиб кетади. Нима тили йўқ ҳайвонни оч қолдиришсинми? Ахир бунчалик ҳам ноинсофлик бўлмайди-ку.
Қандай яхши фарзандлар бор. Ота-онасини дам олишларга, ҳажга юборишяпти. Бизга ҳеч нарсани кераги йўқ. Фақат ўз юкларини ўзлари кўтаришса бўлгани...
Бундай воқеалар ҳаётимизда кўплаб учрамоқда. Келинларимизнинг ота-онаси-"Қизим рўзғорингни ажратиб нима қиласан, қайнота-қайнонангни хизматини қилиб, уларни розилигини ол "-деб насиҳат қилиш ўрнига, қизларини қўллаб бир оёққа туриб олишади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик..."(Анкабут сураси, 8-оят).
Ота-онани қадрига етиб, уларни эъзозламас эканмиз Аллоҳ таолонинг яхшилигига ҳеч қачон эриша олмаймиз. Қачонки, Аллоҳ таолонинг буйруқларига, кўрсатмаларига риоя қилар эканмиз шундагина дил ҳотиржамлиги ва Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўламиз иншааллоҳ!

“Ҳафқориён” МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш