#Раддия
Либосда тақлиддан сақланайлик
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Азиз биродарлар, бугунги суҳбатимиз бевосита либос ва либос танлаш маданияти ҳақида бўлади. Кундан-кунга равнақ топиб бораётган гўзал Ўзбекистонимизда ноодатий либосларнинг турлари кўпайиб бораётгани сир эмас... Баъзилар кийиниш масаласига бунчалик катта эътибор беришнинг боиси нима, ахир бу арзимаган нарсаку, дейишлари мумкин. Аввало, кийиниш арзимаган нарса эмас. Қолаверса, Исломда инсон ҳаётининг арзимайдиган томонлари йўқ, балки динимизда инсон ҳаётининг барча соҳалари баравар эътиборга сазовордир.
Инсоннинг кийиниши унинг ички-маънавий дунёсининг сиртда акс этишидир, дейишимиз мумкин. Қайси инсонда уят, ҳаё, ор-номус каби тушунчалар бўлса, ўша инсон ўз обрўсини сақлайдиган, бошқаларнинг нафратини қўзитмайдиган ҳолатда кийинади.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
"Эй Одам болалари! Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси – ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят(белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар" (26-оят).
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либосдир.
Кийим ҳақида шаръий ҳукмлар қуйидагилардир:
Фуқаҳоларимиз (барчаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин) кийим масаласи бўйича келган барча ҳужжат-далилларни ўрганиб чиққанларидан кейин, қуйидаги хулосага келганлар:
Кийимнинг ҳукми бир нечтадир:
1. Фарз.
Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтарадиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафиси билан ўта ёмонининг ўртасида бўлиши керак.
2. Мустаҳаб.
Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.
3. Мубоҳ.
Бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.
4. Макруҳ.
Бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийим.
5. Ҳаром.
Бу авратни тўсмайдиган ҳамда эркаклар учун шойи-ипак кийимлардир.
Либос кийишда ва танлашда динимиз талабларига эътиборли бўлайлик!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz