Ибрат мактаби.

30-05-2022, 18:57 admin Мақолалар 472

Ибрат мактаби.
Ота-она фарзанди дунёга келишига , униб- ўсишига сабабчи бўлсалар, устозлар уни тарбиялаб, ақл, фикр-идрокларини ўстиришга, одоб-аҳлоқли бўлиб фазлу-камолга етишишига ҳаракат қилишади. Шунинг учун ҳар бир инсон, ўз устози бўлган, муҳтарам зотларга нисбатан, юрагида муҳаббат боғлаб эъзозлайди. Ҳақиқий устозлар ҳар соҳада , мактабда ҳам, одамлар орасида ҳам, ўзларини тутишлари, муомала маданияти билан ҳаммага ўрнак бўладилар.
Ойбекни устоз деганда , кўз ўнгига , ўша кичкина жуссасида бутун дунёга етадиган меҳр-муҳаббати бор илмли, тиниб-
тинчимас, бағри кенг, кечиримли ёшгина чиройли синф раҳбари Наргиза Тиллаевна кириб келади. Ўн беш йил бурун бўлган бу воқеа Ойбекни ҳали -ҳали ҳаяжонга солади. Ўшанда Ойбек олтинчи синфда ўқирди, дарсларга яхши қатнашар, илм олишга чанқоқ, ақлли самимий, меҳнаткаш бола эди. Ўқитувчилари уни яхши кўришар ва болаларга ўрнак қилиб кўрсатишар эди. Синф раҳбари Наргиза Тиллаевна ҳам уни алоҳида меҳр билан яхши кўрарди. Чунки Ойбек уни ўнг қўли, синф сардори эди. Н. Тиллаевна 26 ёшда тез орада хомиладорлик таътилига чиқиш арафасида эди... Ойбекни синфда ҳамма болалар яхши кириб хурмат қилишарди. Фақат синфдоши Қурбонали уни айтганини қилмасди. Қурбонали ўзини ҳам бошқаларни ҳам ҳурматини билмайдиган бетартиб, беодоб бола эди топшириқларни бажармас, дарсларни кўп қолдирар эди. Ўша куни Қурбонали навбатчи эди , лекин ўз вазифаларини бажармай , ҳаммани жиғига тегиб юрди. Ойбек Қурбоналини тартибга чақирди. У хиринглаб Ойбекни мазах қилди. Ойбек унга яқинлашиб танбеҳ бермоқчи бўлди. Қурбонали бўлди-бўлди бошқа ёмонлик қилмайман деб кечирим сўради. Ойбек унга ишониб орқасини ўгириб синфдан чиқиб кетаётган эди, Қурбонали уни орқасидан чунонан қаттиқ зарб билан тептида ташқарига қочиб кетди. Кутилмаган бу кучли зарбадан Ойбек учиб бориб деворга ёпишди. Оғзи-бурни қон бўлди катта танаффус эди ҳамма болалар ташқарида, ўзидан бошқа синфда ҳеч ким йўқ. У бир неча дақиқа беҳуш, карахт ҳолда ўтирди. Кейин ўзига келиб Қурбоналини кута бошлади. У ҳозир Қурбонали кириб келади, уни ўзиникидан ҳам кучли зарб билан тепаман деб ўйлади. Ойбек ғазаб ва нафратдан бутунлай ўзини йўқотиб қўйган эди. У шу эшикдан Қурбоналидан бошқа бирор киши кириб келиши мумкунлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эди. Оёқ товушлари эшитилиши билан ҳужумга шай турди. Тасодифан эшикдан синф раҳбари Наргиза Тиллаевна кириб келди. Ойбек у кишини Қурбонали деб ўйлаб, қаттиқ зарб билан қорнига тепди. Бечора устози овоз чиқаришга ҳам улгурмай ҳушидан кетди. Ҳаммаси бир зумда содир бўлди. Тезда мактаб деректори, ўқитувчилар келишди. Тез ёрдам чақиришди ва устозини касалхонага олиб кетишди. Анча қон йўқотиб соғлиги заифлашсада, Наргиза Тиллаевна ҳам боласи ҳам омон қолишди. Мактаб деректори ўқитувчиларни ота-оналарни чақириб мажлис ўтказди . Ички ишлар ходимлари ҳам келишди. Ойбекни бу ишини муҳокама қилишди. Унга қандай жазо бериш кераклигини ўртага ташлади. Шунда ҳам синф раҳбари Наргиза Тиллаевна Ойбекни ҳимоя қилди. Бутун мажлис аҳлидан Ойбекни гуноҳидан ўтишини сўради. Аллоҳга шукур менга ҳам, боламга ҳам ҳеч қандай зарар етмади. Ойбек бошқа бундай қилмайди. Мен ўзим кафил бўламан деди. Ёшгина устозда жабр кўрсада ҳеч кимга сездирмай бағри кенглик ва олий жанобликни кўриб Ойбекка қўшилиб ота-оналар , бошқа устозлар ҳам йиғлаб юборишди. Жазолашга ҳаққи бўла туриб кечира билган бу олий ҳиммат муаллимага ҳамма тан берди.
Дунёда олий неъматлардан бири сабр- қаноат, бағрикенглик эканини Ойбек ўшанда тушуниб етди. Ўзини шошқолоқлигидан пушаймон еди. Ҳар қандай шароитда ҳам бировни кечира билиш ҳузурбахш туйғу эканлигини тушунди.

Навоий Шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш