Сизга таъзим, азиз устозлар!

1-10-2021, 16:53 admin Мақолалар 425

Сизга таъзим, азиз устозлар!
Агарки дунё иморатлари
ичида энг улуғи мактаб
бўлса, касбларнинг ичида
энг шарафлиси ўқитувчилик
ва мураббийликдир.
(И. Каримов.)
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И. Каримов томонидан 1996-йилги фармонига асосан 1-октябр кунини "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" деб белгилади ва дам олиш куни дея эълон қилинди. Шундан буён 1-октябр-Устозлар ва мураббийлар куни сифатида нишонланиб келинади.
Ушбу байрам сабаб барча ўқитувчи ва мураббийларни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана билан самимий табриклаймиз. Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Халқимизда "Устоз отангдек улуғ" деган ўгит бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади. Шунинг учун ҳам устоздан таълим ва тарбия олган киши ўзини умрбод қарздор деб ҳис этади.
Ҳаёт бор экан, устозлик касби ўзининг ўрни ва қадрини, нуфузини, аҳамиятини, ҳурматини йўқотмайди. Муҳтарам юртбошимиз Ш. М. Мирзиёевнинг: " Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она-Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон қилиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди",-деган сўзлари фикримизнинг яққол тасдиғидир.
Тарбия динимизда вожиб амал, деб эълон қилинган. Биз энг кўп ишлатадиган тарбия, мураббий сўзлари Аллоҳнинг "Роб" исми билан битта ўзакдак олингани тарбиячилар масъулиятини ошириши керак. Роб оламлар мураббийи. Агар Аллоҳ мураббийлиги, яъни назорати, кузатуви лаҳза тўхтаса, оламлар издан чиқиб кетади. Агар мураббий ёки ота-она фарзандига бир лаҳза эътиборсиз бўлса, фарзандлар тарбияси бузилиб кетади. Пайғамбаримиз с. а. в. нинг "Ота фарзандига чиройли тарбиядан кўра, яхши одоб беришдан кўра яхшироқ нарса мерос қолдирмаган",-деган ҳадислари бор.
Вилоят, туман отинойилари ҳам қайсидир маънода мураббийдирлар. Улар ҳам табия равнақи йўлида хизмат қилишмоқда. Ва албатта, бу беминнат хизматлари учун таҳсин, рағбатга, эътиборга лойиқдирлар.
Барча тарбиячилар ўз ишларида фидоийлик кўрсатсинлар, ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшсинлар. Бу ишда барча мураббийларга Аллоҳ хизматларингизни мукофотласин деймиз. Барчага кириб келаётган байрам муборак бўлсин!
Хатирчи туман Зарафшон мфй отинойиси Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш