"Кўзни ҳаромдан тийиш".

18-11-2021, 12:59 admin Мақолалар 445

"Кўзни ҳаромдан тийиш".

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
.
Оила муқаддас даргоҳ.Уни асраб- авайлашда эр- хотин баробар харакат қилмоғи лозим.Тадқиқотчиларнинг натижаси ўлароқ, кечирувчи инсонлар гина- кудурат сақлаб юрувчилардан кўра саодатли ҳаёт кечиришар экан.
Динимизда ҳаё
ва иффат муҳим ўринда туради. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳаё имондандир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
Киши номаҳрам аёлларга қарашидан динимизнинг қайтариғида ҳам қалб тозалиги, нафс софлиги, ният холислиги, амал мақбуллиги бор. Номаҳрамларга қарашдан кўзини тийган одамнинг қалби ҳам, танаси ҳам саломат бўлади. Қолаверса, нигоҳни номаҳрамлардан тийиш билан жуда кўп ёмонликлар олди олинади, зинонинг олди олинади ва оилалар тинч бўлади. Яна биз билган-билмаган ҳикматлари кўп.
"Кўзни ҳаромдан тийиш" дегани “эркак киши бегона аёлнинг, аёл киши бегона эркакнинг қорасини кўрмасин”, дегани эмас. Балки бир номаҳрамга кўзи тушса, назарини дарҳол бошқа томонга олсин, тикилиб қолмасин, деганидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга шундай деганлар:
“Эй Али, бир қарашга иккинчи қарашни эргаштирмагин, албатта, иккинчи қараш сени зарарингга бўлади” (Имом Термизий ривоятлари).
Шундан келиб чиқиб, Сиз имкон қадар номаҳрамларга қарамасликка ҳаракат қилинг. Албатта бунинг учун катта ажрга эга бўласиз, кўз зиносини тарк қилганлик савобини оласиз. Имон ҳаловатини, ибодат ҳаловатини қалбингизда топасиз. Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда шундай ривоят қилади:
“Номаҳрамларга назар солиш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким мендан қўрқиб уни тарк этса, унга шундай имонни бераманки, унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади” (Имом Ҳоким ва Имом Табароний ривояти).
Оилада турмуш давомида турли холатларнинг келиб чиқиши, ўша иблиснинг захарланган найзаси сабабли ҳам бўлаётгани сир эмас.
Айнан ўша вазиятлардги оғир- вазминлик билан ҳал қилиш эр- хотин ўртасидаги мухаббатни мустаҳкамлайди.
Аллоҳ таоло оилаларимизни холис Ўзининг мухаббати асосига қурилишини насиб этсин.
Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш