Илм нур бўлиб, у инсонни тўғри йўлга бошловчидир.
Боқий ва абадий бўлган Зот Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ таолонинг суюкли Расули - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий илм ҳақида шундай дейди: “Аллоҳ Ўзининг барча Анбиё ва Расуллари орқали юборган дин бўлмиш ушбу диннинг асоси илмдир. Ислом барча аср ва замонларда фақат илм ёрдамида кучайиб тўғри ва мустаҳкам ривожланган. Уммат қачон илм мезонлари асосида Аллоҳ азза ва жалланинг динини ўрганиш билан кўпроқ шуғулланган бўлса бу уммат Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг тўғри йўлида шунчалик мустаҳкам бўлган. Шу сабабдан у кўп кучга, кечкир қувват ва кенг қудратга эга бўлган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Илм талаб қилишда хор бўлдик уни олгандан сўнг азиз бўлдик”. Буюк уламоларимиз айтади: “Ким илм олишда сабр қилса, дунё ва охират саодатига етишади”.
Маълумки, Ҳазрати Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло барча фаришталарни таъзим қилишга буюришининг асосий сабаби, у зотнинг илмлари шарофатидир. Илм ва Илм аҳлларининг даражаси ҳар қайси жамиятда ҳам юқори қўйилган. Албатта, илму ҳунарнинг барчаси ҳам Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган ҳикмат бўлиб, бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган: “У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (фойдали илм) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар” (Бақара сураси,269-оят).
Ўзидаги билим ва ҳунарни бошқаларга ўргатувчи устозларнинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, самоват ва ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва денгиздаги балиққача инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига салавот айтиб турадилар”.(Имом Термизий ривояти).
Инсоният ҳаётидаги тараққиёт ва ривожланишни илм-фансиз тасаввур қилиб бўлмайди . Бирор соҳа йўқки, у илмсиз равнақ топган, юксалган бўлса. Тарихда ўтган минглаб буюк аждодларимиз, илм олиб, илмига амал қилиб жаҳон маданияти ва таммадунига бебаҳо хисса қўшдилар. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалари учун Ўзининг маърифатига эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Ҳамда, илмсизлик ва жаҳолат, инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. “Илм” сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган.
Илм фазилати ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки кишига ҳавас қилиш жоиз: биринчиси – Аллоҳ таоло берган мол-дунёни ҳақ йўлга инфоқ-эҳсон қилувчи кишига; иккинчиси - Аллоҳ таоло илм берган бўлсаю, ўша илм билан ҳукм қилган ва уни бошқаларга ўргатган кишига” (Имом ваМуслим ривояти).
Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фарзлардан сўнг илм талаб қилишдан афзал нарса йўқ. У эсанкираб қолган кишини тўғри йўлга бошловчи нурдир”, дейди. Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илму ҳикмат нури билан тирилтиради.
Илмнинг ҳақи ҳақида Икрома роҳматуллоҳи алайҳ бир куни шундай деди:
Илмни фақат ҳақини тўлаганларга ўргатинг.
Илмнинг ҳақи нима? – дея сўрадилар.
Илмнинг ҳақи унга айтилганидек амал қилиш, илм соҳиби илмини фақат ўқиб ёд олганлар эмас, амал қиладиганларга ўргатишидир.(Шаъроний.Танбеҳ-ул Муғтаррин)дан.
Аллоҳ таоло барчамизга илм йўлида улуғ муваффақиятлар ато айлаб, ортимиздан юртимиз келажагига улкан хисса қўшадиган, солиҳ фарзандлар тарбиялаб қолдиришликни насиб қилсин.
Зарафшон шаҳри “Баҳор”МФЙ отинойиси Хуршида Худжиярова.