Ҳар бир ишни меросхўри бор

23-02-2022, 19:18 admin Мақолалар 285

#Мақола 1

Ҳар бир ишни меросхўри бор

Ислом тарихида биринчи бўлиб ислом умматига қарши чиққан жамоа –Хаворижлар жамоаси бўлади. “Хавориж” сўзи “хуруж” яъни “қарши чиқиш” сўзидан олинган. Ислом ҳалифаси ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қарши чиққанлари учун шу ном билан аталган. Улар нима ишларни қилган эди:
- Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни куфурда айблаган.
-Улар Аллоҳ ҳаром қилган ишларни ўзлари учун ҳалол санаб, бегуноҳ мусулмонларни қонларини тўкишга қўл урдилар. Уларни ичида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Хаббоб розияллоҳу анҳу ва у кишининг ҳомиладор аёллари ҳам бор эди.
- Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қарши биринчи уруш эълон қилди ва уларни деярли барчаси ҳалок қилинди. Тирик қолганларининг озгинаси қочиб қутилиб қолди.
- Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларни мағлуб қилгандан сунг улардан бир қисми ҳазрати Али розияллоҳу анҳу лашкарларига қўшилиб олди ва ичларидан бири Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни қатл қилди.
- Улар Ҳазрати Усмон, Али, Зубайр, Талҳа, Муовия розияллоҳу анҳумларни, Оиша онамиз розияллоҳу анҳони ҳам кофирга чиқарган эди.
- Улар одамларни иккига бўлиб, ё мўмин, ё кофир бўлади дейишар, ўзларини фикрига қўшилганларни мўмин, қарши чиққанларни кофир ҳисоблашар эди.
- Улар мусулмонларни гуноҳи туфайли кофирга чиқариши ортидан уларни қонлари ва молларини ҳалол санар эди.
Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни “дажжол малайлари” ва “дўзаҳ итлари” деб атаганлар ва доимо огоҳлантирганлар...
(давоми бор)

Кармана туман “Мавлоно Ориф Деггароний” жоме масжиди имом-хатиби: Бобоназаров Сайдулла

t.me/Deggaroniy_uz

#Мақола 2

Ҳар бир ишни меросхўри бор

Ислом тарихида биринчи бўлиб ислом умматига қарши чиққан жамоа –Хаворижлар жамоаси бўлади. “Хавориж” сўзи “хуруж” яъни “қарши чиқиш” сўзидан олинган.
1299-1922 йилларда аҳли суннат вал жамоа ақидасида яшашган (ақидаси Мотуридий, Ҳанафий мазҳаби, Нақшбандий тариқати) Усмонийлар салтанати тарихда ўзини беқиёс ишлари билан мухрланиб қолган. Бу салтанат Ислом салтанати байроғи остида гуллаб яшнаган. Тарихчилар Усмоний салтанат ҳақида кўп яхши фикрларни билдирганлар ва ажойиб ишларни амалга оширганлар:
- Улар шариат Исломни шиорларини жорий ва қоим қилганлар.
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини жорий ва қоим қилганлар.
- Уламоларни ҳурматини жойига қўйганлар ва таъзимини қоим қилганлвр.
- Дин аҳлларини ҳурматини жойига қўйган ва уларга улуғлик кўрсатганлар.
- Улар Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварани хиззматчиси бўлганлар.(Макка ва Мадина шаҳарлари ҳам уларнинг салтанатида бўлган)
- Улар ҳукмларда, содир бўлган воқеаларда шариат ва қонунлар билан давлатларини мустаҳкамлигини ўшлаб турганлар.
- Барча мамлакатлар улар билан яхши муносабатда бўлди.
- Шунинг учун уларнинг давлатлари мустаҳкам бўлди ва муддатлари ўзоқ давом этди.
- Ислом шариатига хизмат қилганлари учун бошқа давлатлар Усмонийлар салтанатини кўп хурмат қилар эди. Лекин....
Шундай исломий салтанатга мусулмон умматни ичидан бир инсон қарши чиқди яъни Хаворижлик қилди. У инсон Саудия Арабистонининг Нажд вилоятидан Муҳаммад ибн Абдулваххобдир.
Уламоларимиз бу мусулмон ҳалқимизга сохта салафийларга қўлоқ солманг, улар сизни адаштиради, мусулмонларни куфрда айблайди, қонини ҳалол санайди, молини ҳалол санайди, обруларини тўкади деб кўп таъкидлашларида кўп яхшиликлар бордир. Улар тарихни билганлари учун, уларни боболари ҳам шу ишларни қилганини билганлари учун огоҳлатирадилар. Энди уларни (Хаворижлар кимга қарши чиққан) боболари қилган ишларини сизларга ҳавола қиламиз.

١. عبد العزىز الوهابى _ الخارج على الدولة الاسلامىة العثمانىة
- Улар ислом давлати бўлган, ўзоқ йиллар мусулмонларга ҳизмат қилган Усмонийлар давлатига қарши чиқди.(Хавориж бўлган)
Ким ислом давлатига қарши чиқа олади, ким бу ишга журъат қила олади? Фақат ва фақат Хавориж боболарини меросҳўрлари чиқа олади ва бу иш содир бўлди.

٢. المستبىح قتال المسلمىن و اموالهم و اعراضهم
-Улар мусулмонларни (қитол) қонини ҳалол, молини ҳалол, обруси ҳалол санадилар.

(давоми бор)

Кармана туман “Мавлоно Ориф Деггароний” жоме масжиди имом-хатиби:
Бобоназаров Сайдулла

https://t.me/Deggaroniy_uz

#Мақола 3

Ҳар бир ишни меросхўри бор

Ислом тарихида биринчи бўлиб ислом умматига қарши чиққан жамоа –Хаворижлар жамоаси бўлади. “Хавориж” сўзи “хуруж” яъни “қарши чиқиш” сўзидан олинган. Ислом ҳалифаси ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қарши чиққанлари учун шу ном билан аталган. Улар нима ишларни қилган эди:
Ислом умматининг катта жамоаси, ўзоқ йиллардан бери эътиқод қилиб келаётган ақида, исломни бошланғич даврларидаги катта хатоларга йўл қўйган Хаворижларни асл башарасини кўрсатиб қўяди.
Ақида матнларида шундай дейилади:
و لا نرى الخروج على اءمتنا و ولاة امورنا و ان جاروا و لا ننزع يدا من طاعتهم و نرى طاعتهم من طاعة الله تعالى فريضة و ندعو لهم بالصلاح و المعافاة
Бу матн аҳли сунна вал жамоа имомларидан Имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳнинг матнларидир. Бу ақидани барча имомлар аҳли суннани ақидаси деб қабул қилганлар. Яъни:
- Биз имомларимизга қарши чиқмаймиз, қўзғолон қилмаймиз яъни ҳалифаларга, уламоларга қарши чиқмаймиз. Хаворижлар бу ишда пешқадам, биринчилардан бўлиб қарши чиқди.
- Дунё ишларимиздаги иш эгаларига, раҳбарларга қарши чиқмаймиз. Агар улар зулм қилса ҳам уларга қарши қўзғалон қилмаймиз.
- Уларнинг зарарига қарши дуоибад қилмаймиз, лаънатламаймиз.
- Уларга итоат қилишликдан қулимизни тортмаймиз. Итоат қилмаймиз деб исён қилмаймиз.
- Уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш бобидан деб биламиз, модомики амирлар, имомлар бизни маъсиятга буюрмасалар. Далили Қуъони каримдаги оят.
اطيعوا الله و اطيعوا الرسول و اولى الامر منكم
Маъноси: "Аллоҳга итоат қилинглар ва Росулга итоат қилинглар ва ўзларингдан бўлган иш эгаларига итоат қилинглар".
Одил имомга итоат қилиш, Аллоҳ ва Росулга итоат қилиш бобидандир.
- Уларни фойдасига дуо қиламиз. Уларни тўғри йўлда бўлишига ва уларга офият сўраб дуо қиламиз.
Аҳли суннани ақидасига назар солсангиз жамиятдаги фуқароларни бир-бирларига қарши исён қилмасликка, иш эгаларига итоат қилишга, дуоибад қилмасликка, дуо қилсалар ҳам тўғри йўл ва офият сўраб дуо қилишликка буюради.
(давоми бор)

Кармана туман
“Мавлоно Ориф Деггароний”
жоме масжиди имом-хатиби: Бобоназаров Сайдулла
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш