#раддия #ижтимоий_иллатлар 1-кисм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай деганлар:

17-05-2022, 23:55 admin Мақолалар 560

#раддия #ижтимоий_иллатлар

1-кисм

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай деганлар:

إنما بعثت لأتمم صالح الأخلاق

Мен яхши хулқ-атворларни такомиллаштириш учун юборилганман! Имом Аҳмад.

Дарҳақиқат, Исломнинг мақсадларидан бири жамиятда инсон ҳаётига оид иллатларни йўқотиб, ижтимоий одобларни кенг ёйишдир. Бошқа ҳадисларда “Сизларнинг менга энг маҳбубингиз хулқи чиройлиларингиздир!”—дейилган бўлса, яна баъзи ҳадисларда “Хулқи гўзалларингиз ораларингиздаги энг яхшиларингиздир!” дейилган.

Аммо, минг таассуфки бугун жамиятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафдан кенг тарғиб этилган исломий одоб-ахлоқ ўрнини нафсоний ва шайтоний иллатлар эгаллаб олди. Мисол тариқасида айримларини санаб ўтиш ўринли:

БИДЪАТЧИЛИК

Инсон қалбини хароб қилувчи иллатлар ичида энг хатарлиларидан бири бу—эътиқодий бидъатчилик. Яъни, асри саодат ва ундан кейинги икки асрда мавжуд бўлмаган, динда асли йўқ, шариатга хилоф ақида. Бу ҳасталик инсон қалбида ривожланишига унинг ҳавойи-нафсига мутелиги, ақлига бино қўйиши, ўз райини тўғри деб оёқ тираб олиши, мутаассиблиги ва аҳли бидъатларга кўр-кўрона тақлид қилиши сабаб бўлади.

Шариатимизда бидъатчиликдан ҳазар қилишга катта аҳамият берилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноблари умматни бидъатдан ҳушёр бўлишга чақириб, қаттиқ куюниб гапирганлар. Бу ҳақида Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳунинг ҳадисида батафсил ўқиш мумкин. Бу ерда, ўқувчиларга малол бўлмаслиги учун биргина ҳадис келтириш билан кифояланамиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, Аллоҳ таоло тавбани ҳар бир бидъатчидан ҳижоблаб қўйди!«. (Имом Байҳақий ва Тобароний). Яъни, бидъатчи то бидъатидан воз кечмас экан унга тавба эшиклари ёпиқлигича қолаверади.

Исломда турт фиқҳий мазҳаб вакиллари ягона – аҳли сунна валжамоа эътиқодида бирлашадилар. Шу тўрт фиқҳий мазҳабдан ташқари барча диний оқимлар (ваҳҳобий, салафий, ҳизбчи ва ҳокаозо) ҳаммаси бидъатчилардир.

Манба: расмий сайтлар асосида тайёрланди

"Дурман" жоме масжиди имом хатиби И. Бобобеков

Илм таркалишида бизга кумаклашинг: @durmanmasjidi
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш