#раддия #ижтимоий_иллатлар 4-кисм КУФРОНИ НЕЪМАТ

17-05-2022, 23:52 admin Мақолалар 275

#раддия #ижтимоий_иллатлар

4-кисм

КУФРОНИ НЕЪМАТ

Аллоҳ берган неъматнинг қадрига етмаслик, муносиб баҳоламаслик, шукрини келтирмаслик ҳам бугунги уммат мубтало бўлган ижтимоий иллатларнинг машҳурларидан бири, десак хато бўлмайди. Бу иллатнинг оқибати ҳақида Аллоҳ таоло Қуръонда шундай хабар беради:

وَضَرَبَ اللّهُ مَثَلاً قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُّطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَداً مِّن كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللّهِ فَأَذَاقَهَا اللّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُواْ يَصْنَعُونَ

“Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди”. (Наҳл сураси / 112).

Яъни, қилган ношукрчиликлари, келтирган куфрлари учун уларга очлик ва хавфни кийим қилиб кийгазиб қўйди. Аллоҳнинг амри билан Маккага етти йил қаҳатчилик келгани, унинг аҳолиси ўлимтиклар, туянинг юнги ва одатда еб бўлмайдиган бошқа нарсаларни еганлари ҳаммага маълум. Шундай қилиб, Аллоҳ уларни тўқликдан очликка чиқарди. Мусулмонлар Мадинаи Мунавварага ҳижрат этиб, ўша ерда ўз жамиятларини қурганларидан сўнг эса, аҳли Маккадан хотиржамлик неъматини ҳам олиб, уларни хавф-хатарда яшайдиган қилиб қўйди. Улар мусулмонлар Маккани фатҳ этиши учун келиб қолармикан, деган хавфда яшардилар. (Тафсири ҳилол).

Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Кимки (неъматнинг) озига шукр қилмаса кўпига (ҳам) шукр қилмайди. Кимки одамлардан миннатдор бўлмаса Аллоҳга (ҳам) шукр келтирмайди. Аллоҳнинг неъматини гапириш Аллоҳга шукр келтирмоқдир. Гапирмаслик куфрони неъматдир. Жамоат раҳматдир. Фирқа (жамоатдан ажрашнинг оқибати) азобдир”. (Имом Аҳмад).

Имом Абу Саъийд ал-Ходимий раҳматуллоҳи алайҳнинг шу ҳадисга берган изоҳига кўра, бирон банда туфайли мақсадига етишган киши ўша банда ҳаққига ошкора ва хуфёна хайрли дуо қилиши, унга миннатдорчилик изҳор этиши худди Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш каби бир хил вожибдир. Чунки асли неъматни инъом этувчи Зот Аллоҳ бўлса-да бу банда ўша неъматга эришишига сабаб бўлди.

Байзовий раҳматуллоҳи алайҳ зуҳо сурасида келган ушбу: “Ва аммо, Роббинг неъматлари ҳақида сўзла” ояти тафсирида Худонинг неъматини гапириш бу—шукр қилиш демакдир, деган.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлда собитқадам қилсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга муносиб уммат бўлишни насиб этсин! Жамиятимизни ичидан кемираётган ижтимоий иллатлардан сақланишимизда Ўзи тавфиқ берсин!

Дўрман жомеъ масжиди имоми И. Бобобеков
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш