"БАНДАЛИК ОМОНАТИ".
Инсон огоҳ бўлсагина, ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна фасод, хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф қилиш харакатида бўлади. Акси, ғофил бепарво ва лоқайд кимса нималар бўлаётганига эътибор бермай, охир оқибат турли бало ва мусибатларга қолади.
Инсон зиммасига буюк масъулият Аллоҳ ва унинг Расулига имон келтириш, ер юзини обод этиш, наслини давом эттириш, жамиятга фойда келтириш, зулм ва разолатни бартараф этиш ,гуноҳлардан сақланиш, яхшилик қилиш биз бандаларга омонат юклатилган.Қуръони каримда мархамат қилинади:" Биз омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф этдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди..",(Аҳзоб 72)
Банданинг юрти ва миллатига хиёнат қилиши оғир гунох зиммасига олган илохий омонатдан юз ўгиришидир.
Аллоҳ таоло бандаларни бундай огоҳлантиради: "Уларда қалб бор лекин улар англамайдилар". Уларда кўз бор лекин кўрмайдилар, " Қулоқ бор лекин эшитмайдилар". Ана ўшалар хайвонлар кабидирлар. Балки улар адашганроқдирлар. Айнан ушалар ғофиллардир.(Аъроф 179)
Хақ гапни эшитсаларда ,тафаккур қилмаганлари, хидоят тўғри йўлни кўрсаларда, унга юрмаганлари панд насиҳатни тингласаларда, унга амал қилмаганлар назарда тутилган.
Шундай экан имони йўқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосидан келаётган еатта- катта маблағлар топаётган фаолият юритаётган инсонларнинг иши туфайли юртимиз тинчлиги халқимиз осойишталиги, фарзандларимизнинг келажагига қаратилган тажовуздан бошқа нарса эмас .Кўпгина мамлакатларда гиёҳвандлик офати инсон жони ва ақлини ўз вазифасини адо этишдан махрум қилиб, хаётга эндигина қадам ташлаётган фарзандларимизнинг ногирон бўлиб қолишларига олиб келмоқда.
Гуёхвандлик, террорчилик, зўровонлик муқаддас динимизнинг
инсонпарварлик, мехр-оқибатга йуналтирилган таълимотларига зиддир.Бундай ишлар инсониятга қарши жиноят ҳисобланади.
Пайғамбаримиз мусулмонларга қарата панд- насихат қилганлар:"Эй одамлар, хох ўзингизнинг ва хох бир- бирингизнинг қонингизни тўкишингизни Аллоҳ таоло сизларга харом қилди. Бир-бирингизни мол-мулкингизга тажавуз қилишни хам Аллоҳ таоло сизларга харом қилди.( Имом Бухорий ривояти.)
Пайғамбаримиз Мухаммад ( соллаллоҳу алайҳи васаллам ) халқлар ва миллатлар бирлиги осойишталиги таҳдид солувчи фитна фасод, бузғунчиликлар хақида огоҳ этганлар: "Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса яхши ва ёмонни фарқига бормаса, мўминга зиён етказишдан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!,,(Имом Муслим ривояти).
Имонли, виждонли пок, қалбида Ватанга, халқига мухаббати бўлган киши хеч қачон ўзи билиб турган холда хато ишларга қўл урмайди. Ватан меҳри, шунчаки айтиладиган сўз эмас, балки бахт топган остонамиз-оиламиз, эл юртга бўлган урф-одатларимиз, удумларимиз миллий қадриятларга, биз ўсиб улғайган тупроқ ота-онамиз тебратган бешикка бўлган мухаббатимиз, хаяжонли туйғуларимиздир. Фақат биз буни хис қила билишимиз керак.Шу Ватан учун, миллат келажаги, фарзандларимиз камоли, динимиз ривожи учун фитначиларга қарши курашиш, хушёр ва огоҳ бўлиш юксак бурчимиздир.
"Сардоба"МФЙ отинойиси Хусенова Насиба.