Ёшлар-Ўзбекистоннинг келажагидир!

31-03-2022, 19:02 admin Мақолалар 300

Ёшлар-Ўзбекистоннинг келажагидир!

Азизлар,биламизки,ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўлади.
Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли айни ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.Маълумки, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент шаҳри намунаси яратилиб, ўғил-қизларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини бевосита ўрганиш йўлга қўйилди... Таълим масканларида ўқиётган ёшлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз улар эртага юртимиз тараққиёти учун хизмат қилади. Шундай экан, уларга ғамхўрлик қилиб,истеъдодини рағбатлантириш адолатдан бўлади. Мамлакатимизда ёшлар маънавий тарбиясида фалсафий, ижтимоий, сиёсий ва гуманитар фанлар аҳамияти беқиёс, шу сабаб бу фанлар вакиллари ўзларининг ўта масъулиятли вазифаларини бугунги кун талаби даражасида бажаряптилар.
Лекин,дарсликлардан ташқари буюк алломаларимиз қолдирган ноёб асарларни,панд-насиҳат битилган ҳадисларни ҳам ўқиб бормоғлари лозим. Ёшлар деганда одатда балоғат ёшидан бошлаб ўттиз беш-қирқ ёшлар орасидаги инсонлар назарда тутилади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта,  улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва  Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик” (Каҳф сураси 13-оят).
Илмга чақирадиган, унга қизиқтирадиган ва илм аҳлини мақтайдиган Қуръон оятлари бисёр. Хоссатан,Қуръони каримда бу борада 600 дан ортиқ оятлар бор.
Илм ва уламоларнинг фазли ҳақида келган кўплаб ҳадисларни учратишимиз мумкин.
Жумладан, Абу Дардо розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қиладилар: “Ким илм талаб қилиб бир йўлни тутса,  Аллоҳ  уни жаннат йўлларидан бир йўлга йўллаб қўяди. Албатта фаришталар илм талаб қилувчидан рози бўлиб қанотларини унга ёядилар. Олим учун осмонлару ердаги жонзотлар ва сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади.  Албатта,  олимнинг  обиднинг  устидаги фазли тўлин ой чиққан тундаги ойнинг бошқа юлдузларга бўлган фазли кабидир. Батаҳқиқ, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ана ўшани олса,  улкан насибани олган бўлади”.
Оддий қилиб айтганда, инсонлар илм йўлида бардавом бўлишса юксаладилар, илмдан юз ўгирсалар хорлик ва ҳалокатга юз тутадилар.
Бугунги мураккаб ва таҳликали даврда замонавий таҳдидларга қарши тура оладиган, чуқур билим ва кенг дунёқарашга эга, диний фанларни пухта ўзлаштирган мутахассисларни тайёрлаш вазифаси долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ёшлар — келажак бунёдкоридир! Келажагимизнинг қандай қурилиши, нималар ўзгариши эса уларга бугун бераётган эътиборимизнинг натижасига боғлиқ. Уларни фидойи, ватанпарвар, ҳам интеллектуал, ҳам жисмонан баркамол этиб тарбиялаш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Шу боис ўтган қисқа даврда ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.Айтиш жоизки,қилинаётган самарали ишлар,
"Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган эзгу ғоянинг ҳаётий рўёбини таъминлаяпти. Мен ишонаманки, бизларнинг фарзандларимиз биздан кўра илмли, доно ва албатта бахтли бўлишади!

Қизилтепа туман бош имом хатиби: З. Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш