Мустаҳкам оила миллат давомийлигининг омили

14-05-2022, 22:43 admin Мақолалар 413

Мустаҳкам оила миллат давомийлигининг омили
Мустаҳкам оила халқнинг ва миллатнинг давомийлигини сақлайдиган ва келажак авлодни маънавий ва жисмоний етук, ҳамда, баркамол қилиб тарбиялаб жамиятга тақдим етувчи омилдир. Ўзбек оилалари кўп ҳолларда қайнона-қайнота, қайноға, қайнопа, қайнука, қайнсингил, ўғил ва келин, набиралар ва ҳ.к. яқин қариндошлар билан яшаб умр ўтказиладиган муқаддас маскандир. Бу масканнинг фаровонлигини таъминлашда муҳим нарса чиройли тарбия, ўзаро муроса қилиб хаёт кечиришдир.
Бу муқаддас масканда яшовчи ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва маъсулиятлари бўлиб, биз қуйида эр-хотин ўртасидаги муштарак ҳуқуқ ва маъсулиятлар ҳақида қисқача сўз юритмоқчимиз.
Эрнинг хотини олдидаги бурчларини уламолар далилларни ўрганиб чиқиб икки қисмга бўлганлар:
Биринчи қисми молиявий бурчлар. Молиявий бурчга маҳр, нафақа ва тўйдан иборат бурчлар киради. “Маҳр” ақди никоҳ пайтида ёки эр-хотин бўлиш давомида эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган молдир. “Нафақа”сўзи луғатда “яхшиликка маблағ чиқариш” деган маънони англатади. Никоҳ боғлангандан кейин хотиннинг нафақаси эрга вожиб бўлади.Демак, хотинни кийим, таом ва маскан билан таъминлаш эрнинг бурчига киради.
Иккинчи қисм муомилавий бурчлар. Муомиялавий бурчларнинг бири эр хотинига яхши муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Чунки, Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 19-оятида хотинлар билан меҳр-муҳаббат ва раҳм-шавқат ила яшашга ундаб шундай марҳамат қилади: “Ва улар ила яхшиликда яшанг”.Эрнинг муомилавий бурчларидан яна бири ҳазил-мутойиба ва кўнгилхушлик қилиш билан аёлини эркалатиб туришдир, аммо, бундай муомалада мўтадиллик бўлиши керак. Эрнинг яна бир бурчи эса ўз аёлини рашк қилишда мўтадил бўлиб, беҳудага рашк қилмасликда экан. Эрдан нафақада ҳам мўтадил бўлиш талаб қилинади.Эр аёлларга хос шаръий ҳукмларни ва диний илмларни аёлига ўргатиши лозим. Жинсий алоқага доир одобларга ҳам амал қилиб,хотинга нисбатан кечиримли бўлиш керак.Ва яна бир бурчи хотинининг қариндошларига яхши муомалада бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас каломида шундай марҳамат қилади: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб-Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир”(Нисо сураси 34-оят.
Демак оилада эркак маъсулияти алоҳида қайд қилинган.Эркак руҳий ва жисмоний жиҳатдан аёлдан фарқли ўлароқ, оила раҳбари бўлишга мос ҳолда яратилган.
Шу билан бирга аёлнинг ҳам ўз эри олдида бир қанча бурчлари бўлиб, бу бурчлар Қуръони карим ва Суннат асосида баён қилинган. Бу бурчлардан баъзиларини санаб ўтамиз. Яъни: Хотиннинг эрга итоат этмоғи, хотин эри ҳузурида пайтида унинг рухсатисиз рўза тутмаслиги лозим, эрининг рухсатисиз бегона одамни уйига киритмаслиги, шаръий узр бўлмаса,эрининг жинсий эҳтиёжларини ўз вақтида қондириши, эри ёмон кўрадиган кишиларни уйга киритмаслиги, эри учун ўзини сақлаши,эрининг оила аъзоларига яхшилик қилиши ва яна бир қанча бурчлари бор. Қисқаси, ҳар бир муслима аёл Аллоҳ таолога маъсият бўлмаган барча ўринларда эрини рози қилишга ҳаракат қилмоғи лозим экан.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир хотин ўлса-ю, эри ундан рози бўлса, жаннатга киради, дедилар”.(Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар). Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадиси шарифда солиҳа аёллар ҳақида: “Энг яхши аёл – қарасанг сени хурсанд қиладиган, буюрсанг сенга итоат қиладиган, йўқлигингда иффати ва молу мулкингни сақлайдиган аёл” – деганлар.
Оилалар мустаҳкам ва авлодлар тарбияси гўзал бўлиши эр ва хотиннинг ўз бурч ва маъсулиятларини чиройли адо этмоғига боғлиқдир. Бу борада жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва суннатларида бизга намуна ва ибратлар бор.
Аллоҳ таоло барча эркагу-аёлларни бу осойишта юртда, тинчликнинг қадрига етиб, ўз вазифалари ва бурчларини чиройлик адо этиб, мустаҳкам оилалар барпо этиб, жамиятимизга гўзал аҳлоқли фарзандларни тарбиялаб етказиб беришларини насиб қилсин.
Зарафшон шаҳри бош отинойиси Лутфия Мутахарова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш