Оила - миллий қадриятлар маскани

2-11-2018, 12:28 admin Мақолалар 7 034

Истиқлол йилларида миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш, уларни келажак авлодни қалби онгига сингдиришга, шунингдек баркамол авлодни қиёсий таҳлил қила олиш руҳида тарбиялаш лозим деб қараш керак. “Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таьминлайдиган, муқаддас урф одатларимизни сайқаллайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон етишишига бевосита таьсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи” деган улуғ ҳикмат бор”. Дарҳақиқат шу маьно келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Бу муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси инсон ўз фарзандларининг бахт-у саодати, фазл-у камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади, ўзини аямайди. “Бола дунёга келган кундан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос аньаналар, қадриятлар, урф одатлар бола зуваласини шакиллантиради. Мустақил Республикамиз Конститутсиясида оилавий муносабатлага оид махсус боб ажратилган. Унда ўзбек оиласи ва муносабатларига доир барча масалалар тўлалигича ҳамда асосли ҳуқуқий ҳимояни ўзида мужассам этган. Қомусимизда ўзбек оиласининг шакилланишидан бошлаб, томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг тузишидаги эркин розиликлари, ота – оналар томонидан болаларнинг таьминоти ва тарбияси, фарзандлар томонидан ота - оналарга бўлган ғамхўрликларини кўрсатишимиз каби масалалар ўз ифодасини топган. Фарзандларга оилавий суҳбат даврида ўз “ҳуқуқ” ва “ғурур” лар ҳусусида маьнавий суҳбатлар олиб борилса нур устига аьло нур бўлади деб ўйлаймиз. Оиланинг жамиятдаги ўрни жуда муҳимдир. Ватан тупроғи оиладан бошланади. Фарзандларимизни аҳлоқий қиёфасига салбий таьсир этадиган баьзи нохушликларни ота - оналар сеза билмоғи лозим ҳамда оилавий ахборот воситалари, матбуот, илмий анжуман янгиликларини, бадиий адабиётлар турлари билан фарзандлар фойдаланишлари учун оилада шарт-шароит яратсак оиладаги муҳит янада яҳшиланади.
Болалик, ўсмирлик, балоғат сари боришда ибратли давондан ўтишларида фарзандларимизга тўғри йўлни кўрсатгувчи бир маёқ бўлайлик.


Кармана туман "Қосим Шайх" масжиди имом ноиби И.Хамраевскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш