Соғлом оилавий муносабатларни шакллантирайлик.

17-02-2022, 19:51 admin Мақолалар 382

Соғлом оилавий муносабатларни шакллантирайлик.

Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган.Агар оила
соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва хамжихатликка эришилади.
Бинобарин, маҳалла юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукум суради.
Ҳалоллик ростгўйлик, ор-номус ,
шарму-ҳаё , меҳр-оқибат ва меҳнатсеварлик каби инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланади.Оила инсон зоти яралгандан бери давом этиб кел-
моқда.Инсоният тарихининг барча босқичларида Аллоҳ таоло ўзи
юборган барча пайғамбарлари орқали оилани мустаҳкам бўлиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий қилинган.Оила инсонни бахт
саодатини таъминловчи қўрғондир.
Оилада эркак кишининг масъулияти алоҳида қайд этилган.Эрнинг хотини олдида ҳам ижтимоий
ҳам жисмоний, ҳам молиявий бурчи мавжуд.Аллоҳ таоло мархамат қиладики," Улар билан тинч-тотув турмуш кечирингиз".(Нисо сураси.19-оят.)Ислом дини ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади.
Албатта ,оила хақида сўз юритар эканмиз кўз ўнгимизда Она сиймоси шаклланади.Оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил- Она. Аҳли оиланинг покизалиги, оқилалиги, мехру-муруввати, садоқати ва вафодорлигидир.Она фарзандлар тарбиясида оқила бўлса, рўзғор юмушларида тадбиркор, покиза ва меҳнатсевар, эрга итоаткор, хуш феъл бўлса албатта шу оилада
тарбия кўрган фарзандлар эл корига ярайдиган, эртанги кунда оила кўришганларида эр ҳам аёл ҳам ўз зиммаларидаги бурчларини
оғишмай бажарадиган бўлишади.
Бугунги кунда маҳаллаларда биз
отинойилар нотинч оилалар билан жуда кўп учрашувлар ўтказаяпмиз. Юқорида айтганимдек ,эр ва хотин
ўртасидаги вазифалар, бугунги кун ёшларимиз онгига етказишимиз
керак бўлаяпти.Сабаби уларнинг ота -оналари ҳам диний тушунчага
эга эмаслар."Қуш уясида кўрганини қилади" деганларидек, аксарият можороларда ёшлариримиз оила қуришга тайёр эмас эканликлари сабабли оилалар парокандаликка юз тутмоқда.
Хатирчи тумани "Боғишамол"мфй отинойиси Г. Ибрагимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш