"Фасодни иложи". ( давоми)
Мусо алайҳиссаломнинг қиссаси ҳақида Аллоҳ таола айтади:
رب أرني أنظر إليك
( الأعراف 143)
"Ваьдалашган муҳлатимиз келиб, Парвардигори Мусо билан сўзлашганида у : Парвардигорим , менга кўрин, Сени бир кўрай !" деди.
(Аьроф 143)
Бу оятни Аҳли Сунна далил қилиб олдики:
Албатта Мусо алайҳиссалом роббисидан , сени кўрайин деб сўради.
Биз Мусо алайҳиссалом Худойи таоладан маҳол ишни ( уни ҳузурида нолойиқ) сўраган деб гумон қилмаймиз !
Кўришликни сўрашлари далилки - албатта Мусо алайҳиссалом кўришликни жоиз деб эьтиқод қилганлар.
Энди кимики Аллоҳ таолани кўришликни маҳол деса , у батаҳқиқ Мусо алайҳиссаломни Холиқни ( роббисини) яхши танимаслигига нисбат берган бўлади.
Ва бу куфрдир.!
Яьни пайғамбарга жаҳлни нисбат бериш.
Ва яна Аллоҳ таола Юнус сурасида айтади:
للذين أحسنوا الحسنى و زيادة
"Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир"
(Юнус 26)
Расулуллоҳ алайҳис-салом " гўзал савоб" ни жаннат ва " зиёдалик" ни Аллоҳ таолага назар қилиш деб тафсир қилганлар.
Ва яна Аллоҳ таола айтади:
تحيتهم يوم يلقونه سلام
" Унга рўбарў бўладиган Кундаги сўрашишлари " Салом" дир.
( Аҳзоб 44)
" Рўбарў бўлиш" - кўришлик.
Ва яна Аллоҳ таола оятда кофирлар ҳақида:
كلا إنهم عن ربهم يومئذ امحجوبون
"Йўқ, ўша кунда улар, албатта Парвардигорларидан тўсилгандирлар; "
( Мутоффифун 15)
Бас шундай экан , кофирларни Яратганни кўришдан тўсилиш билан хосланишлари шунга далилки - муьминларга тўсилиш йўқдир .
Агар шундай бўлмаса Аллоҳ таолани кўришдан тўсилишда Аброрлар ҳам кофирлар билан баробар бўлиб қолади.
Шунга ўхшаш кўришликни жоизлигига далолат қилувчи оятлар санаб адоғига етишдан кўра кўпроқдир.
Сўфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ бу масалани туркий тилда баён қиладилар:
Тирилсанг охиратда эй харидор *
Худойим кўрсатур дўстларга дийдор*
Аҳли Суннани имомларига тобеь бўлишимизни насиб қилган, тавфиқ берган зотга ҳамдлар бўлсин.!
Адашган, жоҳил тоифалардан қилмаганига шукр.!
Адашган тоифалар Аҳли Суннани улуғлигини билиб , хатарли йўлларидан қайтишларини ўзи муяссар қилсин.
"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz