"Фасодни иложи"

15-04-2022, 14:17 admin Мақолалар 410

"Фасодни иложи"

Рубубиятга боғлиқ бўлган ҳар қандай маьнонинг таьвили, айнан таьвилни тарк этиш ва буткул таслим бўлишни лозим тутиш билангина амалга ошади.
Ақидамиз:

إلا بترك التأويل و لزوم التسليم و عليه دين الرسل

"Аллоҳ таолани кўришни кайфиятида таьвилни тарк қилиш ва таслимни лозим тутиш билангина иймон дуруст бўлади ва Расулларни дини ҳам шунга қурилгандир"
Бу ибора " Иймон дуруст бўлмайди" деган иборадан истисно.Маьно шулки :
Кўришни кайфиятида таьвилни тарк этиш билан иймон дуруст бўлади ва бу тўғрида таслимни лозим тутиш керак.
Яьни Худойим ( ўзини) кўрсатаман дедими?
Бўлди кўраман дейиш керак.!
Шунинг учунки буни Муьтазилийлар таьвил қилдилар ва айтдиларки:
"Кўриш ҳосил бўлмайди, магарам кўргувчи ва кўрилгувчи бир- бирига рўбару келсагина кейин ҳосил бўлади.Ва яна ўта яқин ҳам ва ўта узоқ ҳам бўлмаслиги керак ва нур тегиши керак ."
Шунда кўриш ҳосил бўлади дедиларда , ушбу таьвиллари туфайли улар Аллоҳ таолани кўришни муҳол дейишди.
Ваҳоланки бу таьвилларидаги масалалар ҳаммаси жисмга тегишлидир.

فلو سكتوا عن التأويل و آمنوا بأصل الرؤية لما وقعوا في الإنكار
Агар улар таьвилдан жим туриб, асли руьятга ( кўришга) иймон келтирганларида эди , улар инкорга тушуб қолмаган бўлардилар.

Яьни муьтазилалар таьвил қилиб, руьят деган нарса бундай бўлиши керак деб, жисмларни кўрилишини мисолини қилиб, бошқа йўлга ўтиб кетдилар.Кейин қараса буларни наздида Худо жисмга бориб қолаяпди.Шунда улар йўқ биз кўрмаймиз, кўрадиган бўлсак бунақа нарсалар лозим бўлиб қолади дедилар.
Бундай қилмасдан , кўришга иймон келтириб қўявериш керак эди.

Аҳли Суннадан ташқаридагилар оятларни таьвил қилиб, зоҳирий маьнолар бериб, халқни йўлдан чиқишига, Ислом динини инсонпарварлигини беркитилишига сабаб бўладилар.
Пайғамбар алайҳис-саломни ҳақ сулугидан узоқликка олиб борадиган
Сохта салафийлик ҳам мана шу тарзда зарар етказадиган бефойда маслакдир.

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш