Қадр  кечасининг  фазилати.

30-04-2022, 23:35 admin Мақолалар 679

  Қадр  кечасининг  фазилати.


   
  Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
   Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб саловотлар, саломлар бўлсин!
    Рамазон  ойини бизга севимли  қилган  хислатларидан  бири  унда  минг  кечадан яхшироқ кечанинг  борлигидир. Бу  кечада бир  йилда  бўладиган  ишлар, хукмлар ,ризқлар, ажрлар миқдори  ўлчанади. Баъзи  уламолар: "Қадр " сўзи  тор  маъносида  бўлиб,  шу кеча  тушкан фаришталарнинг  кўплигидан  ер  торайиб  колгандек  бўлади ",дейишган.
Абдуллоҳ  ибн  Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Жаноб  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай дедилар:
   " Ким  Қадр  кечасини  топишни  истаса , йигирма  еттинчи  кечадан  қидирсин!" (Имом Ахмад )
     Убай  ибн  Каъб  розияллоху анҳу  айтадилар :
     " Ундан  ўзга  илох  йўқ бўлган  Зот -Аллоҳга  қасамки, Қадр  кечаси Рамазон ойидадир! Аллоҳга қасамки, албатта, мен у кечани  қайси кеча  эканини  биламан. У кеча  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   бизни  бедор ҳолда  ибодат  билан  машғул бўлишга  буюрган  кечадир. У кеча  Рамазон ойининг  йигирма еттинчи  кечасидир. Қадр кечасининг  аломати эса  тонгда  куёшнинг  оппоқ  ва  нурсиз  бўлиб  чиқишидир."(Имом  Муслим , Ахмад, Абу  Довуд, Термизий)
     Бу  кечада  Қуръони карим  "Лавҳул  махфуз " дан  дунё  осмонига  туширилган. Ушбу  муборак  кечада  Аллоҳнинг  амри  билан  фаришталар  Аллоҳга  ибодат қилаётган бандалар атрофида тонга қадар  айланиб  турадилар.
    Ойша  розияллоҳу  анҳо айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги  ўн  кунлиги  келса, кечалари  ухламас  уйдагиларни хам  ибодатга уйғотар  эдилар.        
   Ойша  онамиз  розияллоҳу анҳо  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи васалламдан  сўрадилар:
    "Ё  Аллоҳнинг Расули,  Қадр кечаси  Рамазон ойининг  қайси  куни эканлигини билсам ,кандай  дуо килишим  керак?"
    Расулуллоҳ   ушбу  дуони  айтдилар:
    "Аллохумма  иннака  афувун  каримун  тухиббул  афва  фаъфу  анний.
    " Аллоҳим   Шубха  йўқки , Сен  афв  этувчисан, икром  сохибисан, афв  этишни  севасан, мени  афв  эт".(Имом   Ахмад, Ибн  Можа, Термизий)
   Аллоҳ таоло  Куръони каримнинг  "Духон" ва "Қадр " сураларида  Қадр кечасининг фазилати  тўғрисида оятлар  нозил қилган :"Қадр" сураси- нинг бир  оятда  Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади:
     Лайлатул  қодри  хойрум  мин  алфи шаҳр.
     " Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир ".
     Хақ  таолонинг  Қадр кечаси  Рамазон ойининг қайси кунда экани  бандаларидан  бекитилади.Бунга  сабаб  Аллоҳнинг бизга  ўта мехрибонлиги, яъни  У бандаларим  Рамазон ойининг ҳар  бир  кунини қадр кечаси  деб билган  холда хар куни менга ибодат қилсинлар, истиғфор айтсинлар" мен уларнинг дуоларини қабул  қиламан, уларга чексиз  неъматлар ато этаман, дейди.
     Ойша  онамиз розияллоҳу анҳо  шундай дейдилар:
     "Аллоҳнинг  Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам  бир  оқшом  хонамга  кирдилар ва  шундай  буюрдилар:
      "Эй  Ойша! Бу кеча тўрт  амални қилмасдан  ухламагин:
       1. Куръони каримни  бир  марта  хатм қил.
        2.Барча  Пайғамбарларни қиёмат кунида  ўзинга  шафоатчи  қил.
        3.Барча  мусулмонларнинг розилигини  қозон.
        4.Хаж  ва умра  қил.    
Шуларни  айтгандан  сўнг  Расулулоҳ хазратлари хуфтон  номозини  ўқишга  киришдилар. Намоз  тугагунга  қадар  кутдим.
Расулуллоҳ салом  берганларидан  сўнг улардан  сўрадим:
    -Расулуллоҳ, ота ва онам  сизга фидо  бўлсин, менга  шу тўрт  амални  бажармай  ухламаслигимни   амр  этдингиз .Аммо  мен шунча  амалларни  бир  кечада  қила  олмайман .Менга  бир  чорасини  топинг. Шунда Расулуллоҳ  табассум  билан  жавоб бердилар:
     -Эй  Ойша, айтган  амалларим  сендан  хеч қандай  куч  талаб  қилмайди ораси  эса  куйидагичадир.
  1.Уч марта "Ихлос" сурасини ўқисанг бутун  Куръони каримни хатм  қилганчалик  бўласан.
Демак, азизлар, шошилинг.бу кунларнинг савобларидан улуш олинг.
Учқудуқ туман " А Навоий"мфй отинойиси М Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш