Қадр кечасининг фазилатлари.
Исломда барча тоат-ибодатлар ўз тартиби, белгиланган куни ва вақти алоҳида белгилаб қўйилган. Рамазон ойининг нечанчи кечаси қадр кечаси бўлишини Расули Акрам томонидан сир тутилган эди. Лекин сахобалар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан уни аниқлаб беришини кўп сураганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ун кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларда излаш кераклиги хақида айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27 кеча экани маълум бўлган.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам.) шундай деганлар."Лайлатул Қадр 27-кечададир" ,дедилар.(Имом Абу Довуд ва Имом Ахмад) ривояти.Қадр кечада рўзадорлар бедор бўлиб ,ибодат, намоз, Қуръон тиловати ,хамда илтижо, тазарруъ, дуолар фазлидан ўтган гунохларимизни кечирилишидан умидвор бўлиб чиқишимиз керак. Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам)айтадилар:"Кимки Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гунохлари мағфират қилинур"дедилар. Бу кечада шу йилдан келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажалларнинг микдори ўлчанади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўймокликни амр этади.Шунинг учун ҳам мана шу кунларни ғанимат билган холда бошқа хайрли ва савобли ишларга кўпроқ эътибор қаратишимиз, кексаларни зиёрат қилиб дуоларини олмоқлик, ночор оилаларга ёрдам курсатмоғимиз, хожатмандларнинг хожатларини чиқаришга харакат қилмоғимиз Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилмокликда Ўзи мададкор бўлсин. Барчаларимизни ожизона тутаётган рўзаларимиз, қилаётган хайру-эҳсонларимизни даргохида кабул этиб Кадр кечасининг файзидан барчаларимизни бахраманд айласин! Омин.
Хатирчи тумани "Боғишамол" МФЙ отинойиси Ибрагимова Гулнора.