Буюк саҳобалар ҳаёти.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Аббос мендандир, мен ундандирман" , дедилар" Термизий ривоят қилган.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исмлари Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ( тав. 568 й. Макка- вафоти мил.654 й. ҳижрий 32 й , Мадина.) Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг амакилари, яна бир буюк саҳоба Аблуллоҳ ибн Аббоснинг отаси.Қурайшнинг Бану Ҳошим уруғидан.Жоҳилият даврида зиёратчиларни сув билан таъминлаш ва Каъбани обод қилишга масъул бўлган.
Катта ўғилларининг исми билан Абулфазл ( Фазлнинг отаси) куняси билан аташган.У зот Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан икки уч ёш катта бўлганлар,холос. У кишининг оталари Абдулмутталиб ( Шайба) ибн Ҳошим яъни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг боболари Қурайш қабиласининг раҳбари эдилар. Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ўзларидаги улуғворлик ва тадбиркорлик сифатларини оталари Абдулмутталиб ибн Ҳошимдан ўрганганлар. Бу зот оталаридан кейин ҳам Қурайш қабиласининг энг обрўли зотларидан бўлиб қолдилар. Буюк саҳоба серфарзанд бўлиб, улардан Фазл, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ, Қусам, Абдураҳмон, Ҳорис, Касир,Авн ва Таммомларнинг исмлари маълум. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг амакилари бўлган бу зот акалари Ҳамза розияллоҳу анҳу каби биринчилардан бўлиб исломга кирган бўлсаларда, буни ҳаммадан яшириб юрдилар. Яна бир акалари Абу Лаҳаб эса исломнинг ашаддий душманларидан бири бўлди. Уни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда лаънатлади. Яна бир акалари Абу Толиб жиянлари Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга хайрихоҳ бўлсада, у зотни қанчалар душманлардан ҳимоя қилсада ,ўзи Исломга кирмади. Мушриклар билан олиб борилган биринчи жанг , Бадр жангида улар орасида Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. Ўшанда Аллоҳ таоло мусулмонларга нусрат бериб, мушриклар енгилди. Шу пайтда мусулмонларга асир тушганлар ичида мажбуран жангга олиб борилган кўпчилик ҳошимийлар қаторида Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар.Ўша куни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга хитоб қилиб:
" Мен Ҳошимийлар ва яна баъзи одамлар урушга мажбуран олиб келинганини билдим.Бирортангиз ҳошимийни ўлдирмасин. Ким Абул Бухтарий ибн Ҳишом ибн Асадни кўрса ўлдирмасин. Ким Аббос ибн Абдулмутталибни кўрса, тегмасин.Уни мажбур қилиб олиб келишган" , дедилар.
Имом ибн Шиҳоб Зуҳрий ривоят қилади:
" Қурайшликлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга асирларнинг тўловини бериб озод қилиш учун одам юбордилар. Ҳар бир қавм ўзи рози бўлган тўловини бериб, қариндошини қутқариб олди.
Шунда Аббос: " Эй Аллоҳнинг Расули,мен мусулмон эдим" деди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Мусулмонлигингни Аллоҳ билади.Агар айтганинг рост бўлса, сенга Аллоҳнинг Ўзи мукофот беради.Аммо сен сиртдан бизга қарши бўлдинг. Ўзинг учун, акаларингни ўғиллари Навфал ибн Ҳорис ва Ақийл ибн Абу Толиб учун ҳамда иттифоқдошинг Бани Ҳорис ибн Феҳрнинг укаси Утба ибн Амр учун тўлов бер" , дедилар.
" Эй, Аллоҳнинг Расули, менда унча мол йўқ " , деди Аббос.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Умму Фазл икковингиз кўмган моллар қани? " , дедилар.
" Аллоҳга қасамки, эй Муҳаммад, сиз Аллоҳнинг Расули эканлигингизни яхши биламан , бу молларни мен ва Умму Фазлдан бўлак ҳеч ким билмас эди.Мендаги молнинг йигирма увқияси ўзингизга ўтди деб ҳисоблайверинг" деди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Йўқ, у бойлик Аллоҳ сендан бизга олиб берган нарсадир" деб унинг сўзини тўғриладилар. Аббос ўзига ,икки жиянига ва иттифоқдошининг укасига тўлов берди.
Шунда Аллоҳ таоло:
" Эй Набий, қўлингиздаги асирларга : " Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшиликни билса, сизга ўзингиздан
олган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур ва сизни мағфират қилур . Аллоҳ Ғофур ва Роҳиймдир" деб айт!" оятини нозил қилди.( Анфол сураси, 70- оят)
Аббос айтди:
" Аллоҳ менга Исломда йигирма увқия ўрнига қўлида мол-мулки бўлган йигирмата қул берди. Энди Аллоҳнинг мағфиратидан умидворман" , деди. Мана шу тарзда мусулмонларга қўшилган Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Макка фатҳида ҳам Қурайшнинг обрўли зотларидан Абу Суфённи излаб топди ва Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келди. Ундан ".... Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқлигини биладиган вақт келмадими? "деб сўраганларида " ...ҳалигача кўнгилда бир нарса бор" деб жавоб берди. Шунда Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу:
" Шўринг қурсин!! Мусулмон бўл!! Бўйнингни чопмасимиздан аввал " Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ " деб шаҳодат келтир" дедилар ва у шаҳодат келтириб мусулмон бўлди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Абу Суфённи Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга айтиб, водийнинг тор жойида ушлатиб турдилар. Мусулмонларнинг ўн минг кишилик қўшинини унинг кўз ўнгида саф- саф қилиб ўтказдилар.
Абу Суфён қаттиқ ҳаяжонда қолди ва Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан аввал бориб Маккаликларни қаршилик кўрсатмасликка чақирди.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Ҳунайн жангида ҳам , Тоифда ҳам ўзларининг Исломга содиқликларини кўрсатган саҳобалардан бўлдилар. Кейинчалик Мадинага кўчиб келиб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга яқин жойда яшай бошладилар.

" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Аббосга:
" Душанба куни эрталаб болаларинг билан олдимга кел, сени бир дуо қилай, Аллоҳ у ила сенга ҳам , болаларинга ҳам манфаат берсин" , дедилар.
Бас, у эрталаб жўнади.У билан биз ҳам жўнадик.У зот бизларга кийим кийдирдилар ва:
" Аллоҳим! Аббосни ва унинг болаларини зоҳиру ботин бирор гуноҳини қўймайдиган мағфират билан мағфират қилгин! Аллоҳим! Уни фарзандларида муҳофаза қилгин!" дедилар" .
Термизий ривоят қилганлар.
Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини қабул қилди. Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг насллари муборак насл бўлди . У кишининг зурриётларидан мусулмонлар кўп фойда кўрдилар . Бани Аббос халифаликдаги юқори лавозимларда ҳам узоқ давом этди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам
" тасбеҳлар намози" ни ҳам биринчи бўлиб Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга ўргатган эдилар. Закотни муддатидан олдин беришга ҳам биринчи бўлиб у зотга изн берганлар .
Бир куни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан ўтирганларида амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу келиб қолди . Набий соллалоҳу алайҳи васаллам овозларини пастлатдилар. Амакилари ишини битириб чиқиб кетгач,
Абу Бакр розияллоҳу анҳу овозларини пасайтирганлик сабабини сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Жаброил менга Аббос ҳозир бўлганида овозимни пастлатишни худди сизларга мен ҳозир бўлганимда овозингизни пастлатишни амр қилгандек амр қилди" дедилар . Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу шунчалик ишончли,тақволи, улкан фазлга эга киши эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом вафот этганларида ҳам у зотни ювиш ва қабрга қўйиш бахтига мушарраф бўлган зотлардан бири эдилар.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуолари ила узоқ яшаб, Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу, Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳулар халифалик даврларини ҳам кўрдилар. Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламдан 35 та ҳадис ривоят қилганлар. Қурайшнинг энг сахий,ўткир фикрли, дуоси мақбул зотларидан бўлган Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳижрий 32 - йилда 88 ёшларида Мадинада вафот этдилар. Жанозаларида мисли кўрилмаган даражада кўп киши қатнашди. Жаноза намозини Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу ўқидилар. Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига дафн қилиндилар.
Аллоҳ таоло Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима