Буюк саҳобалар ҳаёти.
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ибн Абу Толибга:
" Сен менинг халқимга ва хулқимга ўхшадинг", дедилар".
Термизий ва Бухорий ривоят қилганлар.
Жаъфар ибн Абу Толиб ,тўлиқ исмлари Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусай розияллоҳу анҳу ( тав.596 й. Макка- ваф. 630й.,ҳижрий 8- й.Муъта). Кунялари Абул Масокин ( Мискинлар отаси), Зул Жаноҳайн, Таййор.
Уламоларнинг айтишларича, Абдуманноф уруғидан беш кишининг тузилиши Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга жуда ўхшарди.
1. Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдумуттолиб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг Ҳорис исмли амакиларининг ўғли.
2. Қусам ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб, Аббос амакиларининг ўғли, Самарқандда дафн қилинганлар, у киши ҳақида ажойиб ривоятлар бор. Шоҳи Зинда ( Тирик шоҳ) машҳур ёдгорлик мақбара шу зотга тегишлидир. У зотнинг кўриниши ва қилиқлари буткул Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга ўхшаш бўлган.
3.Соиб ибн Убайд ибн Абду ибн Язийд ибн Ҳошим. Имом Шофеийнинг боболари.
4, Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг набиралари.Ҳазрат Али ва Фотима онамизнинг бош фарзандлари.
5. Жаъфар бин Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
Бу зот ҳам амакиларининг ўғиллари , Ҳазрат Алининг акалари. Ҳазрат Алидан ўн ёш катта бўлганлар . Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ёшликларида Пайғамбар алайҳиссалом билан бир уйда яшаганлар. Чунки у пайтда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам амакиларининг уйида яшар эдилар. Орадан вақт ўтиб, Маккада қаҳатчилик бошланганда амакилари камбағаллашиб қийналиб қоладилар. Шунда Жаъфарни Аббос амакиларини , Алини Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам тарбияларига оладилар . Шу тариқа Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб қарамоғида катта бўладилар . У зот асосий вақтини Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан ўтказарди.Жумладан, Шаққи садр воқеасида ҳам, Жаъфар ибн Абу Толиб Масжидул Ҳаромда у зот билан бирга ухлаб ётганди. Пайғамбарлик келишининг дастлабки пайтлариданоқ, ёшгина Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу завжалари Асмо бинти Умайс билан бирга мусулмонликни қабул қилган эдилар. Мушриклар озори ва тазйиқларига учраб Ҳабашистонга (615 й.) ҳижрат қилган 83 нафар мусулмонлар ичида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ва аёллари ҳам бор эди. Нажоший юртида тинч , омонликда ибодатларини қилиб юрган мусулмонлар Макка мушриклари томонидан яна тазйиққа учрайдилар.Мушрикларнинг икки нафар элчиси Ҳабашистон подшоҳи Нажошийга бир қанча совға салом,ҳадялар олиб бориб , юртига келган " баъзи бир эсипаст ёшлар"ни Маккага қайтаришни сўрайдилар .Ўзларича янги дин " ихтиро" қилганларини, ота-боболари динини тарк этганларини , уларнинг қариндош - уруғлари юртга қайтишларини "сўрашаётган" ларини айтишади. Нажоший мусулмонларни чақириб савол-жавоб қилганида уларнинг бошлиғи бўлган Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Ислом дини, унинг моҳияти , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳақида тўлиқ тушунча берадилар ва Қуръони Каримдан " Марям" сурасининг аввалидан тиловат қилиб берадилар . Нажошийнинг кўзларидан дув- дув ёшлар тўкилиб:
" Албатта, ушбу нарса ва Исо келтирган нарса бир чироқдондан чиққандир. Сизлар кетаверинглар, буларни сизга топширмайман" дейди.
Шунда элчилар:
" Улар Исо ва Марямга катта бўҳтон тўқийдилар, эшитиб кўринг" дейишади.
Исо пайғамбар ва унинг онаси Марям ҳақидаги саволга ҳам яна Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу жавоб берадилар.Шунда Нажоший ердан бир кичик чўпни олиб :
" Аллоҳга қасамки,Исо ибн Марям сен айтган нарсага шунча ҳам зиёда қилган эмас" деб уларга бемалол яшайверишларини айтади.Бу ҳодиса Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг юксак ақл- заковатидан нишона бўлиб тарихда қолди. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу меҳрибон, сахий, мард, зукко, покиза, саранжом, сўзга чечан инсон эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Оёқ кийим кийиш, туя миниш ва эгарга ўтиришда Муҳаммад алайхиссаломдан кейин ҳеч ким Жаъфар ибн Абу Толиб нинг олдига туша олмас эди".
Ҳайбарнинг фатҳ этилиши Ислом тарихидаги энг муҳим ишлардан эканлиги ҳаммага маълум. Ҳайбар фатҳ этилганда у ерга Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошчиликларидаги мусулмонлар етиб келдилар.Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишининг пешоналаридан ўриб:
"Қай бири билан суюнишни ҳам билмайман, Ҳайбарнинг фатҳ бўлиши биланми ёки Жаъфарни келиши биланми?!" дегандилар. Ака - укалар шаҳид бўлган Ҳазрати Ҳамзанинг қизини ким олиши тўғрисида баҳслашиб қолишганда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қизчани Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга берадилар. Жуда кўп ҳадисларда келадики, мискинлар учун одамларнинг энг яхшиси Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бўлганлар.Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишини Абулмасокин ( Мискинлар отаси ) деб номлаган эдилар.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Рум томонидан тайинланган Бусро ҳокими Шураҳбийлга Ҳорис ибн Умар Аздийни элчи қилиб юборадилар. У эса элчини бўйнидан чопиб ўлдиради. Румликлар юз минг аскар йиғади, уларнинг Шомдаги иттифоқчилари ва насроний динидаги араб қабилалари ҳам юз минг қўшин тўпладилар.
8-ҳижрий сана, жумодул аввал ойи эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Румликларга қарши 3 минг кишилик лашкарга Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни амир қилиб тайинладилар ва:
" Агар Зайд шаҳид бўлса, ўрнига Жаъфар ибн Абу Толиб бош бўлади, Жаъфарга бир гап бўлса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа , унгаям бир гап бўлса, амирни ўзингиз сайлайсиз " , дедилар.
Ислом лашкари машаққатли сафарни бошидан кечириб, Маъон деган жойга етиб бордилар .Ўша ерда кўрдиларки, уларга қарши икки юз минг қўшин тўпланибди.Бахўилари Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга хабар берайлик, десалар, баъзилари " биз сон билан эмас, Аллоҳ мукаррам қилган дин учун урушамиз.Биз учун икки яхшилик бор, ёки зафар, , ёки шаҳидлик" деб жангга киришадилар. Натижада Аввал Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу, сўнгра Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу , учинчи бўлиб Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу шаҳид бўлишади.Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу жангда мардона курашадилар . Отлари йиқилганда, душман фойдаланмаслиги учун отнинг пайини кесадилар, Душман қиличи байроқ тутган ўнг қўлларини кесиб кетади, шунда байроқни чап қўлларига олиб , жангни давом эттирадилар, чап қўллари ҳам кесилиб кетганда,икки қўлоарининг қолган қисми билан байроқни кўтарадилар. Ниҳоят шаҳид бўладилар. Жангдан сўнг, шаҳиди аъло Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг кўкракларидан тўқсонта жароҳат санайдилар.
Ниҳоят байроқни Холид ибн Валид олиб ,жангни бошқарди ва мусулмонлар омон қолдилар .
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Мадинада туриб ҳаммасини кўриб турдилар. Саҳобаларга жангни айтиб бериб турдилар.Кўзларидан дув-дув ёшлар тўкилиб, ҳар бирининг шаҳид бўлишини айтиб турдилар. Холид ибн Валид жангни бошқарганда дуо қилдилар. Холид ҳарбий ҳийла ишлатди ва душман "мадад кучлари келди " деб орқага қайтиб кетди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга Жаъфарнинг уйига кирдилар. У зотнинг аёллари Асмо бинти Умайсга:
" Эй, Асмо, жоҳилият одатича, ёқангни йиртиб ,юзингни тирнама, йиғи устида оғзингдан ёмон сўзлар чиқб кетмасин . Худо рози бўлмаган сўзлардан , ишлардан тилингни ва қўлингни сақлагил. Эй бори Худоё, Жаъфарни жаннатда олий мақомга еткургил, анинг оиласига улуғ ажр ато қилгил", деб дуо қилдилар. Сўнгра у ердан чиқиб , оналаримизга айтдилар:
" Жаъфарни оиласидан хабарсиз турманглар, улар учун емак овқат пишириб уйларига етказинглар. Инсонга ўлим иши етди эрса, унинг қайғуси овқат пиширмакка, емак- ичмакка тўсқинлик қилур" ,дедилар. Шунинг учун ўлим бўлган уйга қўшнилар ва яқинларининг таом пишириб етказиши суннат бўлди.
Етмиш икки еридан яраланган Зайд ибн Ҳориса, икки қўли кесилиб тўқсондан ортиқ жароҳат олган Жаъфар ибн Абу Толиб, бир қанча жароҳат билан шаҳид бўлган Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва яна тўққиз кишини шаҳид бўлган ерларида қабрга қўйдилар ва:
" Жаъфарни фаришталар билан учиб юрганини кўрдим" дедилар. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Термизий ривоят қилганлар)
Чунки, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам " Жаъфарга икки қўли бадалига иккита қанот берилади.Улар билан у жаннатда учиб юради" деган эдилар. Шунинг учун ҳам Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу " Зул Жаноҳайн" яъни " Икки қанот соҳиби" деб аталадилар. Ҳозирги кунда ҳам
Муъта шаҳидларининг қабри Иорданияда, Муъта зиёратгоҳидадир.
Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин. Амийн.
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожион