Миссионерликда нима учун ёшларга алоҳида эътибор берилади-?
Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош объектига айланишига олиб келди.Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган ,ташқи таъсирларга тез берилувчан ва,айни пайтда ,энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмоқда.
“Ёшларнинг онгида қандай кайфият устунлигини айтсанг ,мен сенга кейинги авлоднинг табиати қандай бўлишинини айтиб бераман “,-деб ёзган эди инглиз сиёсий арбоби Эдмунд Берк .Шу нуқтаи назардан қараганда ,миссионерларнинг жамиятнинг эртанги кунини белгилаб берадиган авлод онгини эгаллаш ,назорат қилишни кўзлаб иш юритаётганини қайд этиш лозим.
Қайд этилган мулоҳазалар нега ёшлар миссионерлик фаолиятининг асосий объектига айланганини муайян даражада тушуниш имконини беради .Миссионерликнинг таниқли назариётчиси П.Джонстоун талаба ёшларни миссионерлик фаолиятининг асосий объекти деб қараб ,ўзининг “ Дунё оператсияси “ китобида жумладан, шундай ёзади: “Бутун дунёда университет ва коллежларда 37 миллион талаба таҳсил олади.Уларнинг кўплари 20 йилдан сўнг йирик мансабларини эгаллашади”.Уларнинг тилларидан Ватан танқиди ва Европа тақлиди тушмайди.Ўзларини”лидер”,юқори сиёсий онг эгаси “деб билган ҳолда улар хорижидан келган айғоқчи миссионерларни ўзларига идеал қилиб олганлар.
Тассавур қилинг эртага ана шундай прозелитлардан бири,юқори давлат мансабларидан бирига кўтарилди.Ўша мансабдор энди давлат манфаати учун хизмат қилармикан ёки ўз раҳнамолари нағмасига ўйнармикан -? Афсуски ,ёшларимиз орасида ҳам бундайлар йўқ эмас .Уларнинг тилларидан Ватан танқиди ва Европа тақлиди тушмайди .Ўзларинини ”лидер”,юқори сиёсий онг эгаси “ деб билган ҳолда улар ҳориждан келган айғоқчи миссионерларни ўзларига идеал қилиб олганлар .
“Зарғалдоқ” инқилоблар ,турли диний экстремистик ,террорчилик ҳуружларининг асосий иштирокчилари ёшлар экани эса юқоридаги каби эътиқодий ва ғоявий таъсир ва тазйиқлар қандай оқибатларга олиб келишинини ,ўсиб келаётган авлодга хос фаоллик ва социал энергиядан ғайриинсоний мақсадлар йўлида нечоғлик усталик билан фойдаланиш мумкинлигини яққол намойиш этади.
Навоий шаҳар”Хончорбоғ “МФЙ отинойиси: Қулбобоева Мавлуда.