“ Рамазон”- ҳайит байрами муборак бўлсин!.

29-04-2022, 09:34 admin Мақолалар 506

“ Рамазон”- ҳайит байрами муборак бўлсин!.
Рамазон ойининг бу йилги салқин ва баҳаво келиши юртимиз мусулмонларини рўза тутишлари учун айни муддао бўлди, рўзадорларимизни рўза машаққатларига оғринмасдан кўтаринки руҳда эканликларини кўриб кўнглинг хотиржамликдан шодланади.
Ҳайит байрамлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Макка шаҳридан Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганларидан сўнг баъзи аҳкомлар жорий бўла бошлади. Шу билан биргаликда Ҳижратнинг иккинчи йили рамазон рўзаси фарз қилинди ва шу йили рамазон ҳайити байрами мусулмонларга Аллоҳ таоло томонидан берилди. Демак ҳайит байрамини мўмин мусулмонларга Аллоҳ таоло ихтиёр этган бўлиб бу ҳам албатта ўзига хос бир ибодат ҳисобланади. Мана шу пайтдан буён мўмин мусулмонларимиз ҳайит байрамларини нишонлаб келишади. Бу борада Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, деб айт”- деган. (Юнус сураси 50-оят).
Расулуллоҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) “Ҳар бир қавмнинг ўз байрами бор, бу (Ийд) куни бизнинг байрамимиздир”-деб марҳамат қилганлар. Банда Рамазонда емайди, ичмайди ва барча нарсалардан ўзини тияди, бу ибодатлар Аллоҳ таолонинг ризолигига эришиш мақсадида бўлади, шу сабабли Аллоҳ бандаларининг бу ибодатини Ийд ҳайит билан тақдирлайди. Ҳайит байрами меҳр-мурувват, ҳайри саховат, силаи раҳмни мустаҳкамлайдиган, гинаи-қудратлар унитиладиган ҳидоят ойидир. Бунда қавми қариндошдан хабар олиш, беморларни бориб кўриш, улар холидан хабар олиш, қуда андаларни ва кексаларни зиёрат қилиш савоби улуғ амаллардан бўлиб ҳисобланади.
Фарзандларимизни ҳам ушбу савобли амалларга жалб этиб улар онгида, миллий-диний қадриятларимизга муҳаббат уйғотиш, Ватан ва миллатига садоқатли инсонлар бўлиб шакилланишида муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Қўни-қўшни, ёру-биродар ҳамда болаларни табриклаш, ҳадя ва ширинликлар улашиш, улар кўнглини шод этиш ҳам савобли амаллардан биридир. Азалдан ҳам ҳайит байрамларига катта тайёргарлик кўрилиб келинган, кўча-кўй, ҳовли-ҳарам супурилиб, сидирилиб, тозаланиб саришта саранжом қилинган, зиёратгоҳ жойлар ва қабристон тоззалигига ҳам ниҳоятда этибор қаратилган.
Ҳайит байрамларининг ҳам ўзига хос одоблари бор албатта, булар қуйидагилар:
- Ийд кечасида ибодат ва дуолар билан машғул бўлиш
- Ғусл қилиш
- Тишларни мисвок қилиш
- Хушбўйлик суртиш
- Фитр садақасини бериш
- Байрамга ясаниб олиш
- Ҳайит намозига бориш
- Оғизга бирор егулик ёки ширинлик солиб олиш
- Ийд намозига пиёда такбир айтиб бориш
- Ҳайит намози билан табриклаш
- Хонадонларда байрам қилиш
- Қариндош, қўни-қўшни, бева-бечораларни хурсанд қилиш
Рамазон ҳайити байрамини мана шундай эзгу амал, савоби улуғ бўладиган одобларга амал қилган ҳолатда ўтказсак, халқимиз орасида ўзаро ҳурмат эҳтиром, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби миллат туйғуларининг шаклланиши ва мустаҳкам бўлиши ва савобли амалларимизни кенг ёйилишида улкан ҳисса қўшган бўламиз.
Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрамини юртимизнинг барча мўмин - мусулмонларига муборак айласин!.


ЎМИ Навоий вилоят вакилининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси : У. Холова




скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш