САЛОМНИ КЕНГ ЁЙИНГ

8-11-2018, 11:11 admin Мақолалар 1 315

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ас-Салом Аллоҳ азза ва жалланинг исмларидан биридир. Аллоҳ уни ер юзига қўйди, бас, саломни ўртангизда ёйингиз”, - дедилар”.
Дарҳақиқат, Ўзбек миллатида қадим-қадимдан урф-одатига кириб ҳамда қон-қонига, шууригача сингиб кетган бир маънавий тушунча борки, у ҳозирги кунимизгача ҳам ҳеч бир ўзгаришларсиз, ҳар бир оилада амалда жорий қилинган. У ҳам бўлса "Салом"дир. Бир хонадонда фарзанд дунёга келиб, у ҳали ақлини олиб-олмай, тили чиқмасиданоқ унга салом беришни ўргатилади. Жажжи қўлчаларини кўксига қўйиб, бошчасини қуйи эгиб, салом берган ширин ўғил-қизларимизни деярли ҳар бир хонадонда учратишимиз мумкин.
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Раҳмонга ибодат қилинг, (қорни очларни) таомлантиринг, саломни кенг ёйинг, жаннатга кирасиз”, - дедилар”
Халқимизнинг гўзал одатларидан яна бири: ҳар бир гапни бошлаш аввалида саломдан бошлашлигидир. Эртакда келганидек, Бўри қўзичоққа қараб: “Гар саломинг бўлмаса бир ямламай ютар эдим...”- деганидек, бирор иш билан, юмуш билан бўлсин қаердадир, кимнингдир олдига кирганингизда куларюз билан салом берганингизда, алик олгувчининг чеҳраси ёришганини кўрасиз, унинг қалбида сизга нисбатан юмшоқликни пайқаш мумкин.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: бир йиғинда ўтирганларида бир киши келиб. “Ассалому алайкум”, -деди. Расулуллоҳ: “Ўнта ҳасанот”, -дедилар. Яна бир киши келди-да: “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”, -деди. Ул зот: “Йигирмата ҳасанот”, -деб қўйдилар. Сўнг яна бир киши келиб: “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу”, -деди. Ул зот: “Ўттизта ҳасанот”, -дедилар. Шунда бир киши йиғиндан туриб кетаётиб салом бермади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дўстингиз саломни унутаёзди, агар бирортангиз одамлар тўпланган жойга келсангиз салом беринг, жой кўрсатилса ўтиринг, туриб кетишда (яна) салом беринг. Биринчи (салом) иккинчисидан (савоб ва фазилатга) ҳақлироқ эмас”, - дея марҳамат қилдилар”.
Юқоридаги ҳадисда айтилганига амал қилсак биргина тўлиқ адо этилган салом эвазига бир қанча яхшиликларга эришишимиз мумкин экан. “Ас – Салом” Нафақат Аллоҳ ва Унинг Расулининг кўрсатмаси, балки, ҳуснихулқ ҳам ҳисобланади. Шундай экан, саломни кенг ёйиш, уни жамият орасида кенг тарғиб қилиш, фарзандларимизни ҳам айнан мана шу руҳда тарбиялашимиз бизга кўпгина яхшиликларни инъом этади ҳамда Аллоҳ ва Унинг севимли пайғамбарини рози қилади.

Кармана туман "Қосим Шайх" масжиди имом ноиби И.Хамраев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш