" Залолат эшиги"
Оятларни зоҳирига қараб маьни бериш натижасида, янги Хаворижлар мусулмонни осонгина кофирга чиқаришга ҳаракат қилдилар.
Пайғамбардан шафоат истаб дуо қилиб сўрашда дуони зоҳирий маьнода олиб , бунга куфр деб ҳукм чиқардилар.
Бу масалага иккинчи оятни далил қилдилар.
و قال ربكم ادعونى أستجب لكم
إن الذين يستكبرون عن عبادتى سيدخلون جهنم داخرين
( غافر 60)
"Парвардигорингиз айтди: "Менга дуо қилинглар, сизларга ижобат қилурман. Менга ибодатдан бош тортганлар албатта дўзаҳга хор- зор ҳолларида кирурлар".
( Ғофир 60)
Янги Хаворижлар :"Бу оятда аввал дуо, сўнгра ибодат зикр қилинди.Кейингисини ( ибодат) аввалгисига ( дуо) боғлаш қоидаси тақозоси билан бу ердаги дуодан ибодат ирода қилинади.Бас оят далолат қиладики дуо бу ибодат.Шу сабаб дуодаги ширк бу ибодатдаги ширкдир ва бу куфрдир" дейди.
( Яьни оятдаги дуо бу ибодат ва ибодатда бошқани васила қилса кофир бўлади деб- мусулмонни куфрга чиқаришга йўл очиб олди.)
Аҳли Сунна айтадики:
"Бу оятдаги кейингиси ( عبادتى) калимаси, аввалги ( ادعونى) калимасига боғланиши равиши ваҳҳобийлар айтган ҳолат билан чегараланмайди, балки (ادعونى) дуо қилинг сўзи (اعبدونى) ибодат қилинглар деган маьнода бўлсагина ҳақли бўлади.Ва шундай бўлиши - ижобат қилиниш ҳукмини тартибидир.
Чунки ҳар- бир дуо ҳам ижобат бўлмайди, лекин ибодат ундай эмас.Балки ибодат мустажобдир яьни ҳар- бир ибодатга савоб берилади.
Шунинг учун Қози Байзовий роҳимаҳуллоҳ бу оятни тафсирида
اعبدوني أثب لكم
"Менга ибодат қилинглар, савоб бераман" деб маьно берганлар.
Бошқа муфассирлар ҳам Ибн Аббос, Заҳҳок, Мужоҳид ва бир жамоа ривоятига мувофиқ шундай тафсир қилганлар.
Саврий роҳимаҳуллоҳга бир зот :"Аллоҳга дуо қилинг " деганда
إن ترك الذنوب هو الدعاء
"Гуноҳларни тарк қилиш дуодир" деб жавоб берганлар.
Яьни ижобат қиламан деяптими , демак бу ўринда ибодат ҳақида амр бор. Яьни васила қилиб Худодан бошқадан шафоат истаб дуо қилса, унга ибодат қилган бўлмайди деган маьни бор.
Ваҳҳобийлар эса оятни зоҳирини далил қилиб, мана дуо деяптику, демак дуо қилса кофир бўлади деб хато ҳукм чиқариб, шариати исломияни мақсадидан четга чиқмоқдалар.
"Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz_raddiya