" Залолат эшиги"

25-03-2022, 10:46 admin Мақолалар 397

" Залолат эшиги"

Амал муътабар иймоннинг бир жузъи деган янги Хаворижлар - " банда бир фарзни тарк қилса, кофир бўлади, моли ва қони ҳалол бўлади" деб ҳукм чиқардилар.
Бу фикрларига оят ва ҳадисларни зоҳиридан маъно олиб, далиллар келтирдилар.
Юқорида уларни келтирган зоҳирий далилларига хилофан Аҳли Сунна келтирган муътамад фикрларни баён қилиб келмоқдамиз.
Қуйида улар келтирган яна бир далилга Аҳли Суннани раддия фикрини келтирамиз:
Ваҳҳобийлар :
" Пайғамбар алайҳис саломни вафотларидан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг закотни манъ қилганларни муқотала ( жанг) қилганини ва ул зотга қўшилиб Саҳобалар ҳам муқотала қилганларини келтирадилар ва айтадилар:
" Агар закотни манъ қилувчи , закотни манъ қилгани учун кофир бўлмаганида эди, уларни Абу Бакр розияллоҳу анҳу қатл қилишлари сахиҳ бўлмас эди" ?
Уларнинг " Агар закотни манъ қилувчиси кофир бўлмаганда эди - уларни ўлдириш сахиҳ бўлмасди" деган фикрлари манъ қилинади.(рад этилади).
Кўрмайсанми ??
Боғийларни ( подшоҳга исён кўтарганлар) ўлдириш фарзлиги Қуръон билан собитдир !
Тўртала мазҳаб иттифоқи билан боғийлар кофир эмас, аммо уларни қатли фарз қилинди.
Ваҳҳобийларни фикрларига жавоб шу:Расулуллоҳ алайҳис-саломни вафотларидан сўнг , муртад бўлдиларда закотни манъ қилдилар.Ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларни жазоладилар.
فقاتلهم أبو بكر رضى الله عنه لإرتدادهم كما هو الثابت عند المحدثين و أهل السير
Муртадликлари учун қатл қилганлари Муҳаддислар ва Сияр аҳли наздида собитдир.
Ва бунга Аллоҳ таолани сўзи далолат қилади:

ستدعون إلى قوم اولى بأس شديد تقاتلونهم أو يسلمون
( الفتح 16)

"Яқинда катта кучга эга қавмга чақириласизлар ё улар билан урушасизлар ёки улар мусулмон бўлишади"
( Фатҳ 16)
Бу оятда Аллоҳ таола икки ишдан бирини ихтиёрини берди, лекин жизяни зикр қилмади. Яъни улар билан ё урушадилар ё мусулмон бўладилар.

Амали сабабли мусулмонларни кофирга чиқаришга шариати ғарро қарши.
Бу масалани яхши англаб, ҳушёр бўлиш шариат талаби.

"Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш