" Залолат эшиги". ( Давоми)

15-04-2022, 14:16 admin Мақолалар 488

" Залолат эшиги". ( Давоми)

Янги Хаворижларнинг " Пайғамбар алайҳис-саломдан шафоат истаб, дуо қилиб " Ё Расулаллоҳ" деган мусулмон , Аллоҳдан бошқага дуо қилгани учун кофир бўлади, моли ва қони ҳалол бўлади" дейиши Аҳли Суннани " Аҳли қибла кофирга чиқарилмайди" деган ижмоьсига хилофдир.
Имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳ:
لا يخرج العبد من الإيمان إلا بجحود ما أدخله فيه

"Банда иймондан чиқмайди, токи иймонга киргизган нарсаларни инкор қилмагунича"
дедилар.
Ҳатто ваҳҳобийлар тақлид қиладиган Ибн Таймия ҳам умрини охирги кунларида Аҳли қиблани куфрга чиқаришдан ( такфирдан) қайтган.
Ибн Таймияни шогирди Имом Заҳабий " Сияру аьламин- нубало" китобида келтирадики:
" Шайхимиз Ибн Таймия охирги кунларида айтарди: Мен умматдан бирон кишини куфрга чиқармайман.Чунки Расулуллоҳ алайҳис-салом
" Таҳоратни фақат муьмин одам муҳофаза қилади" деганлар.
Бас кимики намозларни таҳорат билан лозим тутса, у мусулмондир" деб.

Ва ваҳҳобийлар юқоридаги масалага оятларни зоҳирини далил қилдилар.
Улардан бири:
و أن المساجد الله فلا تدعوا مع الله أحدا
( الجن. 18)

"Масжидлар Аллоҳникидир, шунинг учун Аллоҳдан ўзгага сиғинманг"
( Жин. 18)
Ваҳҳобийлар бу оятни далил қилиб:-- Батаҳқиқ дуода биронтани унга шерик қилишдан қайтарди.Ва бу қайтариш ҳаромни тақозо қилади.Харом амални тарк этиш фарз ва бу фарз амал иймонни бир жузьи.
Бас кимики ҳаромни тарк этмаса кофир бўлади.Хусусан агар бошқага дуо қилса бўлади деб эьтиқод қилиб Худодан бошқасига дуо қилса"
дейди.
Лекин Аҳли Сунна Аллоҳ таолани
و أن المساجد لله
сўзини муродини маьносини баён қилиб дейдилар:
Оятда المساجد сўзи ибодатхона бўлиб, уни зикр қилиниши равшан далилки فلا تدعوا сўзи дуо қилманг эмас, балки فلا تعبدوا - ибодат қилманглар маьносини беради .
Буни тафсир аҳли очиқ айтдилар:
Бу оятда сизлар гумон қилганларинг каби Аллоҳдан бошқага дуо қилишдан қайтариш маьноси йўқ.

" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш