" Залолат эшиги" (давоми)

16-12-2021, 16:04 admin Мақолалар 306

" Залолат эшиги" (давоми)

Янги хаворижларни раиси Ибн Абдулваҳҳоб оятларни ўз раъйи билан тафсир қилиб, бунинг натижасида ҳатто Саҳобаларни куфрда айблаб, уммати Муҳаммадияни куфрга чиқарганига қўшимча яна бир ажабланарли фосид иши бор.
Бу баъзи фуқаҳоларни роҳимаҳумуллоҳ кофирга чиқариши.
Фақиҳ- динни яхши мукаммал тушунадиган олимга айтилади.Биз буни биламиз ва шу яхши тушунадиган ,тўғри йўлни топган буюк фуқаҳоларимизга эргашамиз.
Аллоҳ таолонинг:
إتخذوا أحبارهم و رهبانهم اربابا من دون الله
( التوبة 31)
"(Улар) Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандлари ва роҳибларини...илоҳ қилиб олишди"

оятини зикр қилиб, кейин :
"Бу оятни Расулуллоҳ алайҳис-салом ва ул зотдан кейинги имомлар - сизлар фиқҳ деб атаётган нарса деб тафсир қилганлар.Ва бундан кўриниб турибдики, бу фиқҳни Аллоҳ таоло ширк деган ва ўзга илоҳни тутиш деган.Муфассирларни ичида бунга ихтилоф йўқ" дейди.
( Қаранг, Қуръон оятини тафсирини шу даражада бузишга журъати бор.
Бу оят яҳуд ва насорлар ҳақида аслида...)

Биз айтамизки: О , кошки буни биз ҳам билсак эди.
Бу хасмкунанда ҳужжат қилиб келтиришича-- фиқҳ китоблари қандай қилиб ширк бўлсин.!
Қандай очиқ иборалар билан такфир яъни мусулмонни куфрга чиқаришга жасурлик қилмоқда?
У билмайдими ? Бир киши бошқасига "эй кофир" деса заруратан икковидан бири кофир бўладику !
Айтган гапида ёлғончи бўлиши мумкин ёки аксинча.Агар ёлғон бўлса бу иборани айтган одам ўзи кофир бўладику.!

Аниқ кўриниб турибдики, сохта салафийларни боболари ҳам сохта бўлган.
Бу шариати ғаррони томирига болта уришдан бошқа нарса эмас.
Шариатни мағзи бўлган улуғ фиқх илмидан мусулмонларни бездириб,уларни амаллари фосид , дуолари ижобатсиз , қувватсиз миллатга айлантириш учун тузилган фитнали ҳаракат.
Ақлли мусулмон буларни "чиройли" услубларига кўнгил бермайди албатта.

" Ибтолу мазҳабил- ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят имоми Тоҳир Рўзиев.
@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш