"Жиҳод" ниқобидаги бузғунчилик

21-04-2022, 17:15 admin Мақолалар 355

#Раддия
(давоми)

"Жиҳод" ниқобидаги бузғунчилик

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Олдинги суҳбатимиз давоми сифатида бугунги кунда қулоққа чалинганда кишини сескантириб юборадиган "Жиҳод" сўзининг аслида ислом эътиқодида қандай аҳамият касб этиши ҳақида яна фикр юритамиз.
Жиҳод уч ўринда фарзи айн даражасига чиқади. Биринчиси: агар мукаллаф бўлган мусулмон киши урушга рўбарў келса ва икки қўшин бир-бири билан учрашса ҳамда иккала гуруҳ юзма-юз келса. Бунга Қуръондан: "Эй, иймон келтирганлар! Бирор тўдага тўқнаш келсангиз, сабот (ва матонат) билан турингиз ва Аллоҳни кўп ёд этингиз, шояд (шунда) нажот топсангиз!".(" Анфол" сураси, 45-оят) оятини далил келтиришади.
Иккинчиси: агар мусулмон ўлкалардан бирига душман келса, ўша жой аҳолисига душманга қарши қуролли курашиш ва уларни ўз юртидан ҳайдаб чиқариш муқаддас бурч бўлади. Мабодо, душман бостириб келган юрт аҳолиси ёвни ўз ўлкасидан чиқариб юборишдан ожиз бўлса, бошқа мусулмонлар уларга ёрдам бериши лозим. Бунда яқинларига вожиблик тушади. Уламолар далил тариқасида Қуръондан: " Эй иймон келтирганлар! Яқинингиздаги (Мадина ва унинг атрофидаги) кофирларга қарши жанг қилингиз!" Улар сиздан дағалликни топсинлар! Яна билиб қўйингизки, албатта Аллоҳ тақволилар билан биргадир" (Тавба сураси, 123-оят)
Учинчиси: мусулмонлар раҳбари одамларни жангга ундаса, ва улардан шуни талаб қилса, олимларнинг фикрига кўра Қуръондаги "Эй, имон келтирганлар! Сизга не бўлдики,Аллоҳ йўлида (ёвга қарши) қўзғалингиз, дейилса, ерга оғирлигингизни соласиз (чиқмай ўтирасиз)?! Охиратдан кечиб дунё ҳаётига рози бўласизми? Охиратга нисбатан дунё ҳаётининг матоҳи (лаззати жуда) оздир!" (Тавба сураси,38-оят)
Дастлаб “жиҳод” дейилганида Исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Бу сўзнинг истилоҳий маъноси “душмандан ҳимояланишда қўли, тили ёки кучи билан курашишдир”. Ибн Рушд “Муқаддимот” асарида жиҳоднинг турларини тўрт қисмга ажратади: қалб, тил, қўл ва қилич билан курашишдир. Умумий қилиб айтсак, жиҳод нафсга, шайтонга, босқинчиликка ва барча ёвузликларга қарши курашишдир. Агар “жиҳод” ислом давлатини қуриш учун ёки инсонларни динга киришга мажбурлаш учун жорий этилганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бу борада намуна бўлур эдилар. Бироқ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай йўл тутмаган. Аксинча, мусулмон жамияти тинч йўл билан табиий равишда юзага келган.
Ҳозирда турли гуруҳ ва тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида “жиҳод” турларидан фойдаланишга уринмоқдалар. Улар баъзи мусулмонларнинг ислом аҳкомларини тўғри талқин этадиган илмий савияга эга эмаслигидан фойдаланиб, “жиҳод – муқаддас уруш”, деган тушунчаларни тарғиб қилиб, ноҳақ қон тўкилишга сабабчи бўлмоқдалар. Бунга дунёнинг турли чеккасида “жиҳод” ниқоби остида содир этилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари мисол бўла олади.
Афсуски, ушбу тушунча такрор ва такрор ислом уламолари томонидан шарҳланиб, жиҳод бу – жанг қилиш эмаслиги, араб тилида урушни англатувчи “қитол” сўзи мавжудлиги таъкидланаётган бўлсада, баъзи шахслар онгида жиҳод қуролли кураш деган тушунча ҳамон ҳукмрон бўлиб турибди.
Ваҳоланки, “жиҳод”нинг асосий негизи ислом ва унинг асосларини инсонларга тўғри талқин этишдир. Бунга турли фиқҳ китобларининг жиҳод боби ҳужжат бўла олади.

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш