“Жиҳод инсон жонига тажовуз қилиш эмас”!
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда гўёки “жиҳод” барча мусулмонларга фарз қилингани, шу сабабли ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминларга боришлари ва “кофирлар”га қарши уруш олиб бориши зарур экани ҳақидаги даъватлар тарқатилмоқда.
Хусусан, ўзи Туркия каби қуролли тўқнашувлар кетмаётган ҳудудга беркиниб олиб, ёшларни эса Суриядаги уруш ўчоғида “ўтин” бўлишга даъват қилаётган “Абдулла Зуфар” каби шахслар фуқароларимизнинг, ўсмирларимизнинг умрларига зомин бўлмоқда.
Шу кунларда ҳам ушбу фитначининг гўёки “ушбу умматга жиҳодсиз ҳаёт йўқ” каби даъволарига алданаётган айрим ёшлар “жиҳод” -уруш олиб бориш экан” деган тор тасаввурлар билан Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилмоқда. Охир-оқибатда эса ушбу алданганлар жангу-жадалларда ўлиб кетмоқда ёки ҳукумат ёки бошқа кучлар қўлига тушиб, умрлари қамоқхоналарда ўтмоқда. Ўзлари билан Сурияга эргаштириб борган ёш турмуш ўртоқлари, опа-сингиллари насл-насаби номаълум жангари кимсаларга хотин бўлиб, норасида гўдаклари оч-наҳор, тарбиясиз ҳолда сарсон-саргардон бўлмоқда.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, яна бир бор дунё уламоларининг фикрларига таянган ҳолда “жиҳод” тушунчасининг ислом таълимотидаги соф мазмун-моҳиятини эслаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Маълумки “жиҳод” арабчада “жидду жаҳд”, “ғайрат қилмоқ” маъноларини англатади. Жиҳод уруш маъносида эмас, Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган. Жиҳод масаласида Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда “Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг йўлида ҳавойи нафсингга қарши жиҳод қилмоғингда”, дейилган.
Дунё уламоларининг хулосаларига кўра, исломда қуролли жиҳод ҳукми шароитга қараб ўзгариб туради ва икки қисм: талаб ва мудофаадан иборат эканини таъкидлайдилар. Талаб жиҳоди ҳозирги кунда йўқ эканига уламолар ижмо қилганлар. Чунки мусулмонлар ҳозир турли мамлакатларда истиқомат қилиб, мамлакатлар орасидаги муносабатлар ҳозирда ўзаро урушмасликка ва элчихоналар орқали алоқаларга асосланган.
Мудофаа жиҳоди душман мусулмон юртига бостириб кирса, ҳимоя учун зарур бўлиб, у ҳеч қачон ички фитна шаклида бўлиши мумкин эмас. Имом Бухорий келтирган ҳадисда айтилади: “Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в): «Ким менга итоат қилса, Аллоҳ таолога итоат қилган бўлади. Кимки амирга итоат қилса, демак менга итоат қилибди ва кимки амирга осийлик қилса, демак менга осийлик қилибди. Чунки амир – орқасидан, яъни уни ҳимоя қилиб жанг қилинадиган ҳамда у билан душмандан сақланадиган қалқондир” (Имом Бухорий, 2957-ҳадис).
Уламоларнинг хулосасига кўра, агар душман мусулмон юртига уруш қилиб, бостириб кирса, барча мусулмонларга қуролли жиҳод фарзи айн, бундай ҳолат бўлмаса, фарзи кифоя ҳисобланади. Қуролли жиҳод ҳокимият раҳбари қўли остида амалга оширилади. Жиҳод ҳеч қачон қотиллик, босқинчилик, одамларни гаровга олиш, мажбуран эътиқодини ўзгартириш ёки тинч мусулмон жамиятида фитна чиқариш учун жорий қилинмаган.
Аксинча, исломда ҳақли равишда ҳукмдорлик қилаётган мусулмон раҳбарлар қўли остида халқ тинч яшаб келаётган вақтда исён кўтариб фитна чиқарганлар, тоифаси “боғийлар” деб аталади. Мусулмонларга боғийларнинг фитнасида қатнашиш Қуръонда қатъий ман этилган: “Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб) дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир” (“Анфол” сураси, 25-оят).
Гўёки “жиҳод” қилиш учун Сурияга бир юртдан келган жангарилар ўз хўжайинларининг манфаатлари йўлида нафақат ҳукумат қўшинлари билан, балки ўзаро жанг қилмоқда, бир-бирини ўлдирмоқда. Буни қандай қилиб “жиҳод” деб аташ мумкин? Бунинг устига, бугунги кунда ёшларни ўз сафига чорлаётган Суриядаги дала қўмондонлари жангарилар ҳисобига бойлик тўплаётганини қандай изоҳлаш мумкин? 2020 йил июнь ойида “Ҳайат Таҳрир Аш-Шом” ташкилоти томонидан Сурияда “Тавҳид ва жиҳод” гуруҳи раҳбари Сирожиддин Мухторов (“Абу Салоҳ”) гуруҳнинг хазинаси - “байтулмол”даги маблағни ўзлаштиришгани сабабли қамоққа олингани, ҳозирда ҳам қамоқхонада ўтиргани юқоридаги фикрга далил бўлади.
Масаланинг эътиборли жиҳатларидан бири шуки, “жиҳод” ҳақида оғиз кўпиртириб маъруза қиладиган “Абдулла Зуфар” ва унга ўхшаган кимсаларнинг ўзлари жонлари ширинлик қилиб, уруш кетаётган ҳудудга асло қадам босмайди. Нима учун бошқа мусулмонларнинг оқ ювиб, оқ тараб яхши ниятлар билан вояга етказган фарзандларини алдов билан ўқ ва бомба остига йўллаётган “Абдулла Зуфар” ўзи жанг кетаётган ҳудудларга бораётгани йўқ?
Асл жавоб эса шуки, Сурия, Афғонистон ҳеч қандай жиҳод бўлаётгани йўқ. Балки мусулмон оламига душман бўлган кучлар ташаббуси билан бошланган катта фитналар амалга оширилмоқда. Минглаб алданган мусулмонлар бир-бирини ўлдирмоқда. Миллионлаб мусулмонлар уй-жойидан, иш ва ўқишидан маҳрум бўлиб, ушбу фитналардан азият чекмоқда. Беқарорлик оқибатида мусулмон мамлакатлари тараққиётда ортда қолмоқда.
Шу нуқтаи-назардан ёшларимиз юзлаб мусулмонларнинг ҳаёти барбод бўлишига сабабчи бўлган миллат ва дин хоинларидан эҳтиёт бўлишлари лозим. Мусулмонлар учун энг афзал амал ҳақида келган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ (с.а.в)дан сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ! Мусулмонларнинг афзали қайси кишидир?”. У зот (с.а.в): “Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор топмаган кишидир”, – деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий, 11-ҳадис).
(Манба Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси фатво ҳайъати маърузалар тўплами.)
Навбахор туман “Хон Хужа Эшон Бобо”
жомеъ масжиди имом хатиби. Қ. Ибрагимов.